"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

73 ТА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАPИ ВА 65 ТА ФУҚАPОЛАP ХОНАДОНЛАPИ ИШОНЧЛИ ҚЎPИҚЛАНМОҚДА

Ҳозирги кунда Амударё туманида Ўзбекистон Pеспубликаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қўриқлаш бошқармаси 1-Алоҳида отряди техник қўриқлаш пункти томонидан 73 та объект ва 65 та фуқаролар хонадонлари ишончли қўриқланмоқда. Бу ерда соҳавий хизмат фаолиятини янада яхшилаш, унинг самарадорлигини ошириш, қўриқлаш хизматида илғор технологиялардан фойдаланиш, қўриқловдаги объектлар, айниқса аҳоли хонадонлари хавфсизлигини таъминлаш масалаларига  алоҳида эътибор берилаяпти.

Техник қўриқлаш пункти туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган халқ хўжалиги идоралари, таълим муассасалари, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида талон-тарожлик ва ўғирликларнинг олдини олиш, кўп қаватли уйларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликларнинг олдини олиш мақсадида замонавий қўриқлов ускуналари ва ёнғиндан огоҳлантирувчи “ташвишгоҳ” воситаларидан кўпроқ фойдаланишни амалиётга жорий қилаяпти.

Кейинги йилларда қўриқловга олинган объектларда ўғирликлар содир этилишига йўл қўйилмади. Қўриқлов хизмати ходимларининг  объектларда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ҳаракатлари туфайли қўриқлов хизматига бўлган ишонч тобора ортаяпти ва қўриқловга топширилаётган объектлар сони тобора кўпайиб бораяпти.

Яқинда қўриқлов хизмати ходимлари кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари ва “Фаровон” маҳалласи аҳолиси билан учрашувлар ўтказиб, уларда қўриқлаш хизмати афзалликлари ҳақида тушунчалар бердилар.

Техник қўриқлаш пункти ходимлари ўзларига ишониб топширилган объектларда хавфсизликни таъминлаш, уларни ишончли қўриқлашни амалга ошириш учун барча имкониятлардан самарали фойдаланмоқдалар.

Азиз ХОЛМУPОДОВ, Ўзбекистон Pеспубликаси

Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси

қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида отярди командири

вазифасини вақтинча бажарувчи, капитан.

Янгиликни бўлишинг: