"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАPАСИНИ ОШИPИШ – БУГУННИНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ

Қиличбой овули ҳудудида жойлашган 15-сонли умумтаълим мактаби Амударё туманидаги намунали таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. 1980 йилда қурилган 3 қаватли ушбу шинам мактабда ҳозирги кунда 1018 нафар ўқувчи таълим-тарбия олишаяпти.

Ўқувчиларга таълим ва тарбия беришда фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг 87 нафарини олий маълумотли ва 3 нафарини ўрта махсус маълумотли кадрлар ташкил этади.

Мактабда фан кабинетларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор берилаяпти. Бу ерда ташкил этилган 1 та компьютер синфида 15 та компьютер мавжуд бўлиб, улар “Зиё нет” тармоғига уланган.

Шунингдек, мактабда барча турдаги тўгараклар фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан “Ёш тилшунос” тўгарагида ўқувчилар чет тилларни ўрганишга, “Ёш қаламкаш” тўгарагида ижод қилиш сирларини ва йўлларини ўрганишга, “Моҳир қўллар” тўгарагида бичиш-тикиш сирларини ўрганишга, спорт тўгаракларида эса спортнинг футбол, волейбол, эркин кураш, стол тенниси ва баскетбол турларини ўрганишга эришмоқдалар.

Ҳозирги кунда мактабда ёшларни турли танловларга ва фан олимпиадаларига тайёрлаш бўйича ҳам кўламли ишлар амалга оширилаяпти. Шу боисдан ҳам мактаб ўқувчилари турли танловларда муваффақиятли иштирок этишиб, мактаблари ва туманимиз шарафини ҳимоя қилишда ўз иқтидорларини намойиш этмоқдалар.

- Муҳтарам Президентимизнинг шу йил 23 август куни ўтказилган видеоселекторда таълим соҳасини янада ривожлантириш, устоз – ўқитувчиларнинг обрўсини янада ошириш ҳақида айтган сўзлари биз ўқитувчиларни ниҳоятда руҳлантириб юборди, - дейди мактаб директори Муроджон Болтаев.

- Бунга жавобан биз эндиликда бир ғайратга ўн ғайрат қўшиб ишлаб, ўқувчи-ёшларга  бераётган таълим-тарбиямиз сифати ҳамда самарасини янада оширишга ва юртбошимизнинг бизга бўлган ишончларини тўла оқлашга ҳаракат қиламиз.

Айни кунда 15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилар жамоаси давлатимиз раҳбарининг ишончларини оқлаш учун ҳар қачонгидан ҳам самарали ва фидокорона меҳнат қилмоқдалар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: