"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Мода кетидан қувиш – МАЪНАВИЯТСИЗликдир

Ҳозирги кунда кенг оммалашиб кетган турк сериаллари қаҳрамонларига тақлид қилиб кийиниш деярли одат тусига айланиб улгургани ачинарли ҳолдир. Калта юбка, тор шим, ҳар хил чет эл ёзувлари туширилган устки кийим-бош кийиб, сочини эса ўриш ўрнига ёйиб, оёғига бачкана крассовкалар кийиб юрувчи қизларни ҳар қадамимизда учратишимиз мумкин. Лекин модага эргашишда ҳам меъёр ва маданият бўлиши керак эмасми? Бу миллийлигимизнинг оёқ-ости қилинишидир. Бизнинг ўзбек оилаларимизда азал-азалдан қиз болага иболи, ҳаёли бўлиш уқтирилади. Юқорида айтиб ўтилганидек кийиниш, моданинг ортидан қувиш ўзбекчилигимизга тўғри келмайдиган беодоблик, маънавиятсизликдир.

Миллийлигимизни, маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш, кийиниш маданияти хусусида мактабларда устозларимиз, маҳаллада, кўча-кўйда нуроний онахонларимиз, оилада эса ота-оналаримиз фойдали панд-насиҳатлар қилишади. Лекин шундай бўлса-да, айрим тенгдошларимиз кўр-кўрона “мода”, деб алламбало кийимларни кийиб юришади. Бошқаларни билмадим-у, менинг назаримда, ўзимизга гулдай ярашиб турган либос ҳар қандай “замонавий мода”дан афзалдир. Шундай эмасми азизлар!

Озода ТЎЛИБОЕВА.

Янгиликни бўлишинг: