"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Амударёлик Шарофиддин Болтабоев «TASHKENT GRAND PRIX – 2019» олтин медали соҳиби бўлди

Асли амударёлик, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида  тарбияланиб, катта спортга қадам қўйган кўпгина халқаро нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев Тошкентда бўлиб ўтган “TASHKENT GRAND  PRIX – 2019” халқаро мусобақасининг 81 килограмм вазн тоифасида иштирок этди. Шарофиддин илк – саралаш босқичида рақибини атига 2 сонияда “ипон” билан мағлуб қилиб, дзюдо бўйича халқаро гранд-при рекордини янгилади. Энди ундан кимдир ўзишни истаса, рақибини 1 сонияда енгиши керак бўлади.

Шундай қилиб, мусобақа финалида ўзбекистонлик икки вакил – Камолиддин Pасулов ва Шарофиддин Болтабоевлар ўзаро беллашдилар. Шарофиддин кучи ва маҳорати туфайли ҳамюрт полвонни мағлуб этди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Амударёлик полвонга бу ғалабаси Токио олимпиадасига йўлланмани ҳам тақдим этди.

Ойгул Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: