"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Қадамбой Сийлихонов иккинчи мавсумда ҳам мўл пилла ҳосили етиштирди

Пиллачиликни етти хазинанинг бири дейишади. Буни яхши англаган пиллакорлар мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ипак қурти парваришига алоҳида эътибор қаратадилар. Туманимиздаги “Ўрозбой Ермонов” фермер хўжалигида ана шундай ўз ишининг билимдони бўлган пиллакорлар кўп.

Қадамбой Сийлихонов анча йилллардан бери туманимиз касаначи пиллакорлари орасида пешқадамликни қўлдан бермай келади. У 2019 йилги пиллачилик мавсумида 3 қути ипак қурти уруғини зооветеринария қоидалари асосида парваришлаб, 170 килограмм юқори сифатли пилла ҳосили етиштирган эди. Қадамбой Сийлихонов пиллачиликда юқори сифатли ҳосил олиш омилларидан бири сифатида амалиётга жорий этилган иккинчи пиллачилик мавсумида ҳам 10 грамм ипак қурти уруғини парваришлади ва 20 килогармм ўрнига 31 килограмм ҳосил олиб, зиммасидаги режани 150 фоиздан ошириб адо этди. Бу билан у туманимиз иқлим шароитида такрорий ипак қурти уруғини парваришлаш мавсумида ҳам юқори сифатли пилла етиштириш имконияти мавжудлигини амалда исботлади.

Қадамбой Сийлихонов томорқа хўжалигини юритишда ҳам ўзига хос тажрибага эга. 25 сотих томорқа ерида алоҳида тартиб билан экилган мевали дарахтлар, полиз ва сабзавот экинларидан ҳар йили мўл ҳосил олади, оила даромадига даромад қўшади. Сигир-у бузоқлари, паррандалари эса рўзғорнинг янада тўкин-сочин бўлишини таъминланаётгани бекам-у кўст, фаровон яшашлари учун замин яратмоқда.

Pобия Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: