"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Туман ҳокими “TASHKENT GRAND PRIX – 2019” ғолиби Шарофиддин Болтабоев хонадонига ташриф буюрди

Дзю-до  кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев Қорақалпоғистон, Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.  Амударё туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида  маҳоратини оширган, моҳир мураббийлардан кураш сирларини ўрганган ва катта спортга қадам қўйган ёш спортчи мамлакатимиз спорт шарафини янада юқори кўтармоқда.

Яқинда юртдошимиз Шарофиддин Болтабоев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “TASHKENT GRAND  PRIX – 2019” халқаро мусобақасида 81 килограмм вазн тоифаси бўйича иштирок этди. Моҳир дзю-дочи илк – саралаш босқичида рақибини атиги 2 сонияда “ипон” билан мағлуб этди ва дзю-до бўйича халқаро гран-при рекордини янгилади. Мусобақа финалида ўзбекистонлик икки вакил – Камолиддин Pасулов ва Шарофиддин Болтабоевлар ўзаро беллашдилар. Шарофиддиннинг қўли баланд келиб, ғалабага эришди ва олтин медални қўлга киритди. Унга Токио олимпиадасида иштирок этиш учун йўлланма ҳам берилди.

Энг тезкор ғалабага эришган дзюдочи сифатида жаҳон дзюдоси тарихига кирган ва катта ютуқлар соҳиби бўлган полвон туманимизда муносиб кутиб олинди. Спортчи хонадонига туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосарлари Алишер Йўлдошев, Жасур Норимов, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чаршам Тожимуродов ва бошқалар ташриф буюришди. Шарофиддин Болтабоев ва унинг ота-онаси билан учрашиб, эришилган ғалабалар билан табриклашди, спортдаги ютуқлари билан мамлакатимизни дунёга танитаётган ёш спортчига қимматбаҳо совғалар тақдим этишди.

Эътибор ва рағбатдан Шарофиддин Болтабоев, унинг оила аъзолари ниҳоятда мамнун бўлдилар.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: