"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Атроф-муҳит мусаффолиги ҳаммага боғлиқ

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ифлосланишининг олдини олишга долзарб вазифа сифатида қаралаётгани бежиз эмас. Чунки инсоният тириклиги ана шу омилларга боғлиқ.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё туман инспекцияси ходимлари ҳудудни тоза сақлаш, маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш борасида кўпгина чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.  Овул ва маҳаллаларда, идора, корхоналарда ва ўқув муассаларида бу борада кўпгина тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жорий йилда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга амал қилмагани,атрофни ифлослантиргани ва чиқиндилар тўпланиб қолишига йўл қўйгани учун 11 та корхона, ташкилотларга инспекциямиз ходимлари томонидан  жарима солинди. 12 нафар фуқаро эса бу борадаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун  “Ўзбекистон Pеспубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”  ги Кодекснинг тегишли моддаларига кўра  3 млн. 517 минг 355 сўм миқдорида жарима тўладилар.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида туманимиздаги Янгиобод маҳалласи, Дўстлик маҳалласи ва Қипчоқ овули,Бештом маҳалласида йиғилишлар ўтказилиб, бу борадаги қонунчилик талаблари аҳолига тушунтирилди.

Мақсадимиз ўзимиз нафас оладиган ҳавомиз соф,чор-атроф  озода ва саришта бўлишига ҳисса қўшишдир.

И. Кенжабоев,
Қорақалпоғистон Pеспубликаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
қўмитасининг Амударё туман инспекцияси
1- даражали инспектори

Янгиликни бўлишинг: