"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ПАХТА ТЕPИМИ СУPЪАТИ КУН САЙИН ОШАЯПТИ

“Дарё бўйи” маҳалласидаги “Жуманиёзов Орзимбат” фермер хўжалигида бу йил 20 гектар майдонда мўл пахта ҳосили етиштирилди.

Бугунги кунда фермер хўжалигида фаолият кўрсатаётган 17 нафар пудратчи пахта йиғим-теримини жадал суръатлар билан давом эттирмоқдалар.

Пахта йиғим-терими долзарб паллага кираётган бугунги кунда маҳалланинг уюшмаган аҳолиси ҳам ёрдамга келишиб, фермер хўжалигига яқиндан ёрдам беришмоқда.

- 17 нафар пудратчиларимиздан ташқари ҳар куни 60-65 нафар маҳалладошларимиз ҳам пахта теримида фаол иштирок этишаяпти. Шу боисдан ҳам биз тез кун ичида шартномавий режамизни ҳам ортиғи билан бажаришга эришамиз. – дейди фермер хўжалиги раиси Отабек Жуманиёзов.

А.Жуманиёзов.
 

Янгиликни бўлишинг: