"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

САЙЛОВ ТАPҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАPИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим жараён - 2019 йилда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва маҳаллий Кенгашларга сайловларга тайёргарлик кампанияси бошланди. Айни кунларда сиёсий партиялар томонидан 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш, Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий Сайлов комиссиясининг Қарори асосида сайлов Кодексида белгиланган талаблар бўйича сиёсий партиянинг ваколатли вакили ва номзодларнинг кузатувчи вакиллари тўғрисидаги Низомлари ишлаб чиқилиб, сайловчилар ўртасида кенг тарғиб қилинмоқда.

26 сентябрь куни “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари томонидан Қиличбой овулидаги 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси сайлов қонунчилигига бағишланган тарғибот ўқув-семинари  ўтказилди. Унда кенг аҳоли вакиллари, 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари, “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши ходимлари иштирок этдилар.

Ўқув-семинарида “Адолат социал-демократик партияси туман Кенгаши раиси Мансур Ўрозбоев “Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш, Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссияси қарори томонидан белгиланган ваколатли вакил ва номзодларнинг кузатувчи вакиллари тўғрисидаги Низоми ҳақида” кенг ва мазмунли маъруза қилди. У ўз маърузасида 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар аввалги йиллардагига нисбатан фарқли равишда, сайлов қонунчилигига кўра, демократик тамойиллар асосида ўтишини, унда ҳар бир сайловчининг ўз хоҳиш-иродасини тўла намоён этиш учун барча ҳуқуқий асослар яратилгани хусусида сайловчиларга кенг тушунчалар берди.

Шунингдек. М.Ўрозбоев бу йил бўлиб ўтадиган сайловларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида жамиятнинг шаклланиши ва демократлашувининг муҳим таркибий қисми бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини изчиллик билан таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд ҳокимияти ҳамда адвокатура фаолияти мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунларнинг ташаббускори бўлиш ва уларни қўллаб-қувватлаш белгиланганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли, кабул килинган янги тахрирдаги сайлов Кодексидаги узгаришлар бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: