"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Семинар-тренингда халқаро баҳолаш дастурлари ҳақида маълумот берилди

PISA халқаро баҳолаш дастури бутун дунёда кенг қамровли ва мунтазам равишда ўтказиб келинаётган дастур сифатида ўзига хос аҳамиятга эга. Ушбу дастурда қарийб 80 дан ортиқ давлатлар иштирок этишган. Тадқиқот ҳар уч йилда бир марта ўтказилади ва давлатларга ўз таълим тизимида келажакда эришиш кўзда тутилган асосий мақсадларни аниқлаб олиш имкониятини яратиб беради.

27 сентябрь куни 40-сонли мактабда Халқ таълими бўлими  томонидан PISA халқаро баҳолаш дастури тўғрисида умумий маълумотлар бериш, дастур асосида тест жараёнига қўйиладиган талаблар билан ёш ўқитувчиларни тўлиқ таништириш мақсадида семинар-тренинг ўтказилди. Унда тумандаги барча умумтаълим мактабларидан жалб этилган 240 нафар ёш мутахассис ўқитувчилар қатнашишди.

Семинарда Халқ таълими бўлими таълим сифати мониторинги бўйича бош инспектор-методист P.Холмуродов тренерлик қилди ва халқаро баҳолаш дастурлари, уларни қўллаш бўйича тўлиқ маълумотлар берди. Шунингдек, PISA ва TIMSS халқаро баҳолаш дастурларининг алоҳида жиҳатлари, ушбу дастурлар асосда ўқувчиларнинг ўз билимларини қўллай олиш қобилияти, муаммоларни таҳлил қилиш, шарҳлаш ва самарали ҳал қилиш, фикрлаш, мулоқот қилиш имкониятлари кўриб чиқилиши ҳақида гапирди. Ундан ташқари, PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study - халқаро ўқиш саводхонлигини ўрганишдаги юксалиш) - халқаро баҳолаш тизими ва бу синовнинг ҳар 5 йилда бир марта ўтказишга мўлжалланганлиги, энг сўнгги 2016 йилдаги тадқиқот натижаларига кўра Pоссия Федерацияси етакчилик қилаётганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Семинар-тренинг иштирокчилари халқаро баҳолаш дастурлари ва уларни таълимда қўллаш бўйича кенг тушунчага эга бўлдилар.

 
О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: