"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

PАҒБАТ БАPАКАЛИ МЕҲНАТ ҚИЛИШГА УНДАЙДИ

Тўлқин овулидаги Эркин Тўраев раҳбарлик қилаётган Амат Тўраев фермер хўжалигида бу йил 62 гектар майдонда мўл пахта ҳосили етиштирилди.

Айни кунда фермер хўжалиги далаларида етиштирилган мўл пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ва давлат хирмонига топшириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилаяпти.

Фермер хўжалиги пудратчиларидан Баҳри Йўлдошева, Дармон Нуримбетова, Гулистон Жўллибоева ва Оймон Йўлдошеваларнинг ҳар бири кунига 250-300 килограммдан пахта теришиб, бошқа теримчиларга намуна бўлмоқдалар.

Пахта теримида иштирок қилаётган кишиларга терим пулларининг ўз вақтида бериб борилиши уларни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундамоқда.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: