"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ОИЛАНГИЗ БИЛАН ПАХТА ТЕPИМИДА ИШТИPОК ЭТИНГ ВА “SPARK” АВТОМОБИЛИНИ ЮТИБ ОЛИНГ

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Бу йил Амударё тумани бўйича 15 минг 250 гектар майдондан 32 минг 250 тонна пахта йиғиб-териб олиш режалаштирилган.

Туманимиз пахта далаларида 360 та терим отрядларида 7 минг 630 нафардан зиёд фермер хўжаликлари пудратчилари ва 13 минг 870 нафардан зиёд кўнгилли равишда далага чиққан уюшмаган аҳоли вакиллари иштирок этмоқда. Барча теримчиларга қулай шароитлар яратилиб, терилган пахта пуллари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинаётгани ҳашарчилар сони ортишига, иш суръатларининг юқори бўлишига замин бўлмоқда.

Пахта ҳосилини кузнинг ёғин-сочинли кунларига қолдирмай тез фурсат ичида уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш, теримчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини янада ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси республика бўйича “10 кунда энг кўп пахта терган оила” танловини эълон қилди.

27 сентябридан 7 октябргача, 10 кун давомида ўтказиладиган мазкур танлов шартларига кўра оила аъзолари билан биргаликда энг кўп пахта терган теримчилар танлаб олиниб, Pеспублика ишчи комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.

Ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп пахта терган 1 нафардан жами 3 нафар оилага “Spark” автомобили совға қилинади.

Биринчи ҳудуд, яъни Амударё, Тўрткўл, Беруний ва Эллекқалъа туманлари бўйича ҳам энг кўп пахта терган оилага “Spark” автомобили совға қилинади.

Ҳурматли юртдошлар!

Сиз ҳам оила аъзоларингиз билан пахта теримида фаол иштирок қилиб, мўмай  даромадга эга бўлинг ва “Spark” автомобилини ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг.

Қўшимча маълумотларни 515-32-86 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, билиб олшингиз мумкин.

Янгиликни бўлишинг: