"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Ҳавасга лойиқ тарбия маскани

Туманимиздаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳозирги кунда 13 та асосий гуруҳда 300 нафар, 2 та қисқа муддатли гуруҳда 50 нафар, шунингдек, 3 та мактабга тайёрлов, 6 та катта ва 4 та ўрта гуруҳларда болалар таълим-тарбия олмоқда.

Муассасада тажрибали педагоглар «Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида 5 та ривожлантирувчи марказларда таълим-тарбия беришади. Муассасада «Pақс», «Зумрадойлар давраси», «Ёш рассом», «Ёш спортчи» каби тўгараклар фаолият юритади. Ўқитувчи ва тарбиячилар болажонларга таълим-тарбия бериш билан қаторда турли хил спорт мусобақалари ва тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказиб, тарбияланувчилар иқтидорини ривожлантиришга ҳаракат қилишмоқда.

Шунинг учун тарбияланувчилар турли кўрик-танловларда юқори натижаларга эришмоқда. Жумладан, 2017-2018 ўкув йилида «Ширинтой-кичкинтой» спорт мусобақасининг туман босқичида фахрли 1-ўринни, 5-6 ёшли болалар ўртасида ўтказилган «Шашка» спорт мусобақасининг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Нафақат тарбияланувчилар, балки, муассаса тарбиячилари ва ходимлари ҳам юқори натижаларга эришмоқда. 2018 йилда «Йил тарбиячиси» кўрик-танловининг туман босқичида муассаса тарбиячиси Зумрад Шомуродова фахрли 1-ўринни, 2019 йилда ушбу танловнинг туман босқичида тарбиячи Дилбар Қурбонбоева фахрли 1-ўринни, Pеспублика босқичида 3-ўринни эгаллади. 2017-2018 ўқув йилида «Йилнинг энг яхши ошпази» кўрик-танловининг туман босқичида ошпаз Гулистон Матчонова 2-ўринни, «Йилнинг энг яхши ошхонаси» кўрик-танловида муассаса ошхонаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Тумандаги турли байрам тадбирларида муассасанинг рақс тўгараги қизлари фаол қатнашиб келмоқда.

Бу ютуқлар замирида қанчадан-қанча меҳнат ва фидойилик ётади.

Муассаса тарбиячилари ва барча ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, уларнинг шарафли ва масъулиятли ишларида муваффақиятлар тилаймиз!

Чарос Арслонова,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати ходими.

Янгиликни бўлишинг: