"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Ёш истеъдод эгалари ҳисобот концертини намойиш этишди

Туман Маданият маркази ва Бобур номли, Уйшин, Қиличбой, Чойкўл, Бўз ёп маданият марказларидаги тўгаракларда ўқувчи-ёшларнинг иқтидорлари, қобилиятлари ривожлантирилиб борилмоқда. Уларга ижод намуналарини намойиш этишларига шароит яратилиб, катта саҳналарга чиқишларига кўмаклашилмоқда.

30 сентябрь куни туман Маданият марказида 19 та тўгаракдаги 200 нафардан ортиқ тўгарак аъзоларининг 3-чорак якуни бўйича ҳисобот концерти ўтказилди. Ҳаваскор ёшлар концертда ватан, она диёр, ота-она ва устозларни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва дилрабо рақсларини ижро қилишди. Намойиш этилган ижролар ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Ёш истеъдод эгалари ҳисобот концертидаги фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

Н.Эшчанова, туман Маданият маркази мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: