"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

“Ҳорманг, пахтакорлар!” лойиҳаси доирасида илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда

Далаларда пахта йиғим-терим мавсуми қизғин паллада. Теримчилар миришкор деҳқонлар етиштирган мўл ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб олиш ҳаракатида.

Жорий йилда йиғим-терим мавсумида 18-30 ёшлилар орасидан кўнгиллиларни жалб қилиш ва бу орқали уларнинг ҳам моддий манфаат кўришларини таъминлаш мақсадида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан “Фидойи ёшлар отряди” ташкил этилди. Унга 810 нафар вақтинча иш билан банд бўлмаган ёшлар жалб қилинди. Шунингдек, уларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун етарли шароитлар яратилди.

Айни пайтда отряд аъзоларидан 150 нафари туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган Намуна маҳалла фуқаролар йиғинидаги фермер хўжаликларида пахта теримида фаол иштирок этмоқда. Юртимиз “оқ олтин” хирмони юксалишига ҳисса қўшаётган ёшлар илғорликда барчага намуна бўлишмоқда.

Иттифоқнинг туман Кенгаши томонидан “Ҳорманг пахтакорлар” лойиҳаси ташкил қилиниб, фаол теримчилар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириб борилмоқда.

Муҳиддин Ўрозимбетов, Ёшлар иттифоқи

туман Кенгаши мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: