"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ДОИМИЙ ИЗЛАНИШЛАP САМАPАСИ

Инсон болалигида жуда ўзгарувчан бўлади. Бугун бошқа, эртага яна бошқача орзулар оғушида яшаб улғаяди инсон. Бу ҳолат чинакам орзу йўллари томон дадил қадам қўйгунига қадар давом этаверади.

Ферузахон ҳам то ўзи учун азиз бўлган ўқитувчилик касбини танлагунга қадар беғубор болалик, ўсмирлик орзулари оғушида яшади. Биология фанига бўлган қизиқишлари туфайли у Қорақалпоқ Давлат Университетининг биология факультетига ўқишга кирди. 2011 йилда университетни аъло баҳоларга тугатиб, шу йили 31-сонли мактабда илк педагогик фаолиятини бошлади ва қисқа фурсат ичида мактаб педагогика жамоаси орасида обрў-эътибор қозонди.

2018-2019 ўқув йилида унинг шогирди, 10-синф ўқувчиси Инобат Жуманиёзова биология бўйича фанлар олимпиадасининг туман, Қорақалпоғистон босқичларида фахрли 1-ўринни эгаллади. 9-синф ўқувчиси Дилфуза Pажабова фанлар олимпиадасининг, 7-синф ўқувчиси Дилдора Pустамова эса билимлар беллашувининг туман босқичида ғолиб бўлишди.

Феруза ўз устида ишлашдан, изланишдан чарчамайди, ҳар бир дарсини ўзига хос услубда, замонавий педтехнологиялар асосида олиб боришга интилади. Бунинг самараси эса ўқувчиларининг интилишларида ўз аксини топмоқда.

Мактабни тугатиб, ҳаётда ўз йўлларини топган собиқ ўқувчилари, айни пайтда Ферузахоннинг таҳсилини олаётган ўқувчи-ёшлар турли байрамларда, айниқса, ўқитувчи ва мураббийлар кунида уни гулдасталар, самимий тилаклар билан қутлашади. Ана шундай лаҳзаларда у ўқитувчи, устоз, деган шарафли касбни танлаб, асло янглишмаганини юрак-юрагидан ҳис этади.

Феруза Саъдуллаева нафақат ўзи меҳнат қилаётган 31-сонли умумтаълим мактаби педагогик жамоасида, балки маҳаллада, ота-оналар орасида ҳам обрў-эътибор қозонган. Оилада қўли ширин пазанда, меҳрибон она, садоқатли рафиқа. Умр йўлдоши – туман Давлат солиқ инспекцияси ходими Улуғбек Бозорбоев билан уч нафар фарзандни вояга етказмоқда.

Ҳаётидаги бу хотиржамлик Феруза Саъдуллаевани янада самаралироқ ишлашга ундайверади.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: