"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Сардорлар сайлови ўтказилди

Ёшлар ташкилотининг қуйи бўғини ҳисобланган умумтаълим мактабларида ўтган давр мобайнида сайловлар ўтказилиб, тегишли йўналишлар бўйича сардорлар тайинланди. Бу вазифага ўқувчилар орасидан етакчилик қобилиятига эга, билимли ва фаол ёшлар тайинланди.

Тумандаги 31-сонли умумтаълим мактабида шу муносабат билан ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Мактаб етакчиси, ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирок этган ушбу тадбирда жамоа томонидан маъқулланган номзодларга 18 йўналиш бўйича сардорлик вазифаси топширилди.  Мактабнинг Иттифоқ сардорлигига 8-11-синфлардан ва “Камалак” ташкилоти сардорлигига 4-7-синфлардан номзодлари кўрсатилган ташаббускор ва фаол ўқувчилар тайинланди. Ҳар бир синфдан ҳам 9 нафар ўқувчининг номзоди турли йўналишлар бўйича сардорликка маъқул деб топилди.

Янги сайланган сардорларга вазифалари ҳақида атрофлича тушунча берилди ва ўқув йили давомида бажариладиган ишлар бўйича тегишли режалар белгилаб олинди.

Шаҳноза Хўжамуродова, 31-сонли мактаб етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: