"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

“СИЗГА ЭҲТИPОМ, АЗИЗ УСТОЗЛАP”

Ўзбекистонимизнинг ҳар бир бурчагида Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан турли хил тадбир ва байрам тантаналари бўлиб ўтди. 11-сонли мактабимизда ўқитувчилар касб байрамига бағишланиб, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни қамраб олган ҳолда “Сизга эҳтиром,  азиз устозлар” номли танлов ўтказилди.  Танловда 7-синф ўқувчилари иштирок етди. Ўқувчилар белгиланган босқич асосида беллашдилар.  1-босқичда ўқувчилар ўзларини шеърий сатрлар билан таништириб,  ифодали ўқиш кўникмасини намойиш этди.  2-босқичда спорт йўналиши бўйича қиз болалар белларида ҳалқа айлантириш машқини бажардилар.  3-босқичда ўқувчиларнинг компьютерда белгиланган дақиқа ичида қанча сўздан фойдалана олиши,  тўғри ёза олиши баҳоланди.  Бунда ўқувчилар ўз устозларига икки дақиқа ичида байрам табрикларини ёздилар ва ифодали ўқиб бердилар.  Бу жараёнда тез ва бехато ёзиш маҳорати синовдан ўтказилди.  Кейинги босқичда 7-синф адабиёти дарслигидан танлаб олинган шоир ва ёзувчилардан иккитасининг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола қилинди.  Сўнгги босқичда ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича пазандалик шарти асосида ўзаро беллашдилар.  7-синф қизлари тайёрлаган салат ва пишириқлар ҳакамлар ҳаъатини ҳайратга солди.

Тўгарак раҳбари Ёркиной Ёқубова ташкил етган ўзига хос ва ноанъанавий тарзда ўтган тадбир ўқувчиларга ва устозларга байрам кайфиятини бағишлади.

Гулойим БЕГЖОНОВА.

Янгиликни бўлишинг: