"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ТЎЙНИ КИМ ЎЗАPГА ҚИЛИШ ШАPТ ЭМАС

Оммавий ахборот воситаларида тўй- ҳашамлар ва оилавий тантаналарни ихчам, дабдабаларсиз, камчиқим қилиб ўтказиш борасида кўплаб фикр – мулоҳазалар билдирилаяпти. Бу борада Олий Мажлис Сенати ва қонунчилик палатаси қабул қилган қўшма қарорни кимдир маъқулласа, кимдир қандай тўй қилиш ҳар кимнинг ўз хоҳиши эмасми, дея эътироз билдираётир. Менинг назаримда йиллар давомида ҳар ким ўзи хоҳлаганича , ким ўзарга тўй бериб , урф- одатларни “ болалатиб”, ахийри ўзимиз дод дейдиган ҳолга етиб келдик.

бу мақолани ёзишга ундаган сабаб бошқа.Одатда тўй қилмоқчи бўлган одамлар тайёргарлик кўраётириб, биров кулмасдай бўлсин, бировдан кам бўлмасин , деб интилади.Бироқ ҳар кимнинг оиласи ўзига тан, оиласи имконияти билан ҳисоблашмайди. нг айтмоқчи бўлганим – фалончи ундай қилди, бундай қилди, демасдан ихчам, мазмунли тўй ўтказиш мумкин.Яқинда умр бўйи турли корхоналарда ҳайдовчилик қилиб кексалик ёшига етган бир қариндошим Манғит шаҳридаги “Сафарбой ота” тўйхонасида неварасига суннат тўй берди. Тўйга энг яқин қариндошлар, дўст-биродарлар таклиф этилди. Дастурхон жуда серфайз, бироқ спиртли ичимлик қўйилмади. Дастлаб меҳмонларнинг орасида бундан бироз ажабланганлар бўлди, бироқ тўй жуда тартибли , ортиқча шовқин – суронларсиз ўтганидан ҳамма мамнун бўлиб тарқалишди.

Менинг назаримда кимнингдир чўнтаги кўтарса, таниган- танимаганни чорлаб , борини дастурхонга тўкиб , исрофгарчиликка йўл қўйиб, ўзининг кимлигини кўрсатиб тўй бериши шарт эмас.

Турсунбой АҲМЕДОВ, меҳнат фахрийси.

Янгиликни бўлишинг: