"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9510.99 +15.32
  • 1 EUR = 10476.4 +11.00
  • 1 RUB = 147.79 -1.74

Бутунжаҳон врачлар куни муносабати билан футбол мусобақалари ташкил қилинди

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва ЮНЕСКО томонидан октябр ойининг биринчи душанба куни - Бутунжаҳон врачлар куни деб эълон қилинган бўлиб, дунё бўйича нишонланиб келмоқда. 2019 йил бу сана 7 октябрга тўғри келди. Жорий йилдан эътиборан бу сана Ўзбекистонда хам нишонланмоқда.

Бутунжаҳон врачлар кунига бағишлаб туман Тиббиёт бирлашмаси Касаба уюшмаси ва "Қизил ярим ой" жамияти туман бўлими билан биргаликда тиббиёт ходимлари орасида футбол мусобақаси ташкиллаштирди ва якшанба - дам олиш куни футбол мусобақаси тадбирлари ўтказилди.

Мусобақада Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, фельдшерлари ва техник ходимларидан иборат 4 та жамоалар тузилиб, ҳар бири жамоада 10 нафардан иштирокчи қатнашди.Ғолибларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Туманимизнинг, Pеспубликамизнинг барча шифокорларини Бутунжахон врачлар куни байрами билан табриклаб, уларнинг масъулиятли ишларида омад тилаймиз!

Ж.Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси ташкилий-услубий бўлими мудири,
И.Нуримбетов, "Қизил ярим ой" жамияти туман бўлими ижрочи директори.

Янгиликни бўлишинг: