"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9467.27 +3.63
  • 1 EUR = 10570.2 +86.50
  • 1 RUB = 149.13 +0.60

ГУЛЗОP МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ УЙ БОҒЧА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга катта эътибор қаратимоқда. Хусусан, ушбу соҳани ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманимизда ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманимиздаги жами мактабгача таълим муассасалари лар сони 64 та бўлиб, шундан 49 таси давлат, 3 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги, 12 таси эса оилавий мактабгача таълим муассасаларидир.

Эндиликда мактабгача таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди.Гулзор маҳалласида истиқомат қилаётган Гулширин Исмоилова давлат-хусусий шериклик асосида янги мактабгача таълим муассасасини ташкил этиб, савобли ишга қўл урди. 25 нафар болажонларни ўз бағрига олган ушбу боғчада 1 нафар тарбиячи ва 1 нафар тиббиёт ҳамшираси фаолият олиб боради.

– Биз боғчамизда болажонлар учун барча шароитларни яратиб, уни намунали тарбия масканига айлантирамиз,– дейди мудира Гулширин Исмоилова.

Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини таъминлаб, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотиб, тизимли ўқитишга тайёрлаб боради.

Боғчага борган ва бормаган бола ўртасида катта фарқ мавжуд бўлади. Макатабгача таълим муассасаси боланинг барча қобилиятларини юзага чиқариши ва фикрлаш даражасининг ривожланиши учун бошланғич таянч вазифасини ўтайди. Гулзор маҳалласидаги янги уй боғча ҳам шу мақсадга хизмат қилиши шубҳасиз.

А.Жуманиёзов

Янгиликни бўлишинг: