"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Амударёлик полвон "Ҳосил байрами"да Cobalt ютиб олди

Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва “Ҳосил байрами” кенг миқёсда ўтказилди. Соҳа фидойилари, бободеҳқонлар ва меҳнаткаш халқ ушбу шодиёнани катта хурсандчилик билан нишонлади.

8 декабрь куни Нукус шаҳридаги “Отчопар майдони”да халқ сайли сифатида ташкил этилган ҳосил байрамида деҳқон ва фермерлар, чорвадорлар, боғбонлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари ва республика аҳолиси иштирок этди.  Майдонда қорақалпоқ халқининг ўзига хос миллий қадриятлари ҳисобланган “Қора уй”лар тикилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан кўргазма намойиш қилинди. Сайил миллий халқ ўйинларидан – арқон тортишиш, қўчқор уриштириш, кўпкари-улоқ, от чопиш мусобақалари, фольклор жамоаларининг чиқишлари билан давом эттирилди.

Байрам томошалари қаторида полвонлар беллашуви ҳам  ташкил қилинди. Беллашувда бош соврин учун Президент совғаси сифатида – “Cobalt” автомобили қўйилди.

Қизғин кечган мусобақалар давомида барча рақибларини енгиб чиққан амударёлик полвон Элёр Машарипов ва шуманайлик полвон Мийирбек Абдухалиқовлар ушбу соврин учун ўзаро куч синашдилар. Маҳоратли полвон Элёр Машарипов беллашувда ўзига муносиб бўлган рақибини енгишга муваффақ бўлди ҳамда бош соврин “Cobalt” автомобилини қўлга киритди.

Президент совғасини қўлга киритган амударёлик Элёр полвон Машарипов олқишларга сазовор бўлди.

Озода Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: