"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

ҚОPАҚАЛПОҚ ТИЛИ ФАН ОЙЛИГИ ЯХШИ НАТИЖАЛАP БИЛАН ЯКУНЛАНДИ

Амударё туманидаги 16-сонли мактабида Қорақалпоқ тили фанини ўқитишга доимо  катта эътибор берилади.

Жорий йилнинг ноябрь ойи “Қорақалпоқ тили фан ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан мактабда ўқувчиларга қорақалпоқ тилини мукаммал ўргатишга йўналтирилган ҳаракатлар янада кучайтирилди.
Фан ойлиги давомида мактаб ўқувчилари ўртасида қорақалпоқ тилида “Она тилим – жону дилим” мавзусидаги иншолар танлови, Қорақалпоқ эртаклари бўйича расмлар танлови ва “Кимнинг хати чиройли” мавзусида хуснихатлар танлови ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни мактабда қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Насиба Худойберганова 8-синфда очиқ дарс ўтказиб, ўқувчиларга қорақалпоқ тилини ўргатишдаги ўз маҳоратини намойиш қилди. Ушбу очиқ дарсда иштирок этган ўқитувчилар Насиба Худойберганованинг ўқувчиларга қорақалпоқ тилини ўргатишдаги услубига ва маҳоратига катта баҳо беришди.

1 декабрь - Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан шу йилнинг 30 ноябрь куни мактабда “Она тилим – олтин хазинам” мавзусида бадиий кеча ўтказилди. Ушбу тадбирда мактабнинг 5-,6- ва 8-синфлари ўқувчилари қорақалпоқ тилида шеърлар айтишиб, қўшиқлар ижро этишди, қорақалпоқ куйларига рақсга тушишди ҳамда қорақалпоқ эртаклари асосида саҳна кўринишларини намойиш этишди.

 Шу куни мактабнинг 5-,6- ва 8-синфларида қорақалпоқ тили фани ўқитувчилари Насиба Худойберганова, Латифа Жуманиёзова ва Санобар Халиллаевалар томонидан намунавий дарслар ташкил этилиб, уларда ўқувчиларга қорақалпоқ тилини ўргатишдаги янги услублардан кенг фойдаланилди.

1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан мактабда ўтказилган тадбирларни тайёрлашда мактабнинг фидойи ва жонкуяр ўқитувчиларидан Нигора Исмоилова, Сабоҳат Эрмонова, Гуласал Холниёзова ва Қундуз Ибодуллаевалар жонбозлик кўрсатишди.

16-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида Қорақалпоқ тили фан ойлиги яхши натижалар билан якунланди.

Мактабда таълим мазмунини такомиллаштириш, фанларни ўқитишда юқори самарадорликка эришишни таъминлаш мақсадида фан ойликларини ўтказишда ўқитувчилар маҳоратидан ва илғор педагогик технологиялардан кенг фойдаланишга эътибор янада кучайтирилмоқда.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: