"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

“ҚОPАҚАЛПОҚ ТИЛИ – МИЛЛАТ КЎPКИ ВА ҚАДP-ҚИММАТИМ!” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ

Туманимиздаги умумтаълим мактабларида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигига бағишланган  адабий-бадиий, мусиқий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Бўлиб ўтаётган тадбирларда ўқувчи-ёшлар қорақалпоқ тилининг тарихи, қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди, шу тилда ижод этган ва қорақалпоқ тилининг қудратини ўз асарларида намоён қилган қорақалпоқ адиблари, шоирлари ҳақида тўлқинланиб сўзлашаётгани дилларда фахр-у ифтихор уйғотади.

3-сонли умумтаълим мактабида Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кунга 30 йил тўлиши муносабати билан бўлиб ўтган адабий-мусиқий тадбир ҳам жўшқин руҳда ўтди. “Қорақалпоқ тили – миллат кўрки ва қадр-қимматим!” шиори остида ўтган тадбирнинг очилиш маросимида мактаб директори З.Айимбетова сўзга чиқиб, барчани ушбу қутлуғ сана билан табриклади ва Қорақалпоғистонда қорақалпоқ тили ўзбек тили билан биргаликда халқимизнинг энг катта маънавий бойлиги, алоқа воситаси, шу билан бирга миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик разми эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Г.Алламбекова тил байрами тадбири иштирокчиларини мактабда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, эришилган ютуқлар билан таништирди.

Мактабнинг қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси З.Сейитбекова, ўқитувчилардан Ф.Ендирбоева, Ж.Турғанбоева, фахрий устозлардан Г.Атамуратова, К.Кутишева, Г.Есқабуловалар қадимий ва жозибадор қорақалпоқ тилнинг қорақалпоқ халқи ҳаётида тутган ўрни ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.

Тадбирда ўқувчи-ёшлар қорақалпоқ халқ оғзаки ижодидан намуналар ўқидилар, халқ эртаклари, қўшиқ ва ўланлари асосидаги саҳна асарларини маҳорат билан ижро этдилар. Шунингдек, қорақалпоқ тилидаги сўз ўйинлари, бири-биридан жозибали рақслари билан тадбир иштирокчиларига олам-олам завқ бағишладилар. Қорақалпоқ тилида жаранглаган шеър ва қўшиқлар ўқувчи-ёшлар қалбида халқлар дўстлиги, миллатлараро тотувлик туйғуларини янада юксалтирди.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: