"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9539.16 -2.74
  • 1 EUR = 10438.7 -146.70
  • 1 RUB = 148.77 -1.20

“AmudaryoТех” хорижий корхонасида ёшлар етакчиси сайланди

“AmudaryoТех” хорижий корхонасида бугунги кунда пахта хом-ашёсини етиштириш, пахта  хом-ашёсини бирламчи қайта ишлаш ҳамда текстиль ва тўқимачилик тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.  Мазкур корхона ишчиларининг 70 фоиздан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади.

 “AmudaryoТех” хорижий корхонаси раҳбарияти, Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши масъуллари иштирокида таъсис йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда агрокластер ёшларининг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг бошланғич ташкилоти ташкил этилди ва ташкилотлар сони  яна биттага кўпайтирилди. Агрокластердаги ёшлар билан ишлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар учун берилаётган имкониятлардан фойдаланишларида кўмаклашиш каби масъулиятли, шарафли вазифага бир овоздан шу ерда меҳнат қилаётган Дилрабохон Матякубова маъқул деб топилди.

Корхонада янги ташкил этилган Иттифоқнинг туман Кенгаши бошланғич ташкилоти етакчисига мақсад-вазифалар батафсил тушунтирилди ҳамда тегишли топшириқлар берилди.

Жасур Давлетов, Ёшлар иттифоқи

туман Кенгаши раиси ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: