"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9539.16 -2.74
  • 1 EUR = 10438.7 -146.70
  • 1 RUB = 148.77 -1.20

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази янги биноси фойдаланишга топширилди

Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу аҳолининг ҳаёт сифати,  инвестиция иқлими,  ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.  
Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан мамлакатимизда янги замонавий ҳам ҳар томонлама қулай, замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари марказлари бинолари фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, 26 декабрь санасида туманимизда Қорақалпоғистон Pеспубликаси бюджети маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 3 млрд 310 млн. сўмлик Амударё тумани Давлат хизматлари марказининг янги, барча шароитларга эга биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Кейинги йилларда юримизда ушбу соҳани янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.  Хусусан,  2017 йил 12 декабрдаги Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу фармон билан Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди, бу билан тадбиркорлик субъектларига ҳам,  аҳолининг кенг қатламларига ҳам давлат хизматларини кўрсатишнинг янги тизимини яратиш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилди.

Бинонинг очилиш маросимига туман ҳокими Султонбой Йўлдашев,  Шунингдек,  Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси бошлиги Казбек Артиков ташриф буюрди ҳамда барчани ушбу хайрли иш билан табриклаб,  нутқ сўзлади.

Таъкидланганидек,  2003 йилдан буён тадбиркорлик субъектларини “ягона дарча” тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга ошириб келинган.  2016 йил 1 январдан бошлаб Инспекциялар негизида Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилди.

2017 йил 1 февралдан Ягона марказларнинг туманлар ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани ривожлантириш бўйича кейинги қадам бўлиб,  вертикал бошқарувни шакллантириш,  уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш имконини берди.  Натижада,  Давлат хизматлари марказлари томонидан халқимиз учун кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 120 дан ошди. 

Шунингдек,  тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Ахмедова,  Нуронийлар жамғармаси раиси Бекман Алламбергенов,  Навоий МФЙ раиси Вахоб Уразалийев,  “ҚУPУЛИШ ХИЗМАТ” МЧЖ раҳбари Баҳодир Тўрабоевлар,  мутасадди ходимлар ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

Туман Давлат хизматлари маркази биносида фуқароларга сифатли давлат хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар мавжуд.  Хусусан,  Марказ биносида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Амударё тумани Халқ қабулхонаси,  Ўзбекистон Pеспубликаси бош вазирининг Амударё тумани тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси,  Адлия бўлими ва Нотариус жойлаштирилган. Шунингдек,  қулай кутиш зали,  кутубхона,  болалар майдончаси ҳам мавжуд. 

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш керакки,  бугунги кунда Марказда 100 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади.  Шу йилнинг ўзида 67 600 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса,  шундан 6100 дан ортиғи сайёр тартибда кўрсатилган,  270 тага яқини юридик ҳамда 760 тага яқини якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйҳатидан ўтказилди.

Тадбирда Марказнинг қурилишида жонкуярлик билан меҳнат қилган “Қурилиш хизмат” МЧЖ қурувчиларига катта миннатдорчилик билдирилди. 

Бино ўзининг замонавий кўриниши билан шаҳримиз кўркига кўрк бағишлаб турибди. 

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси

Янгиликни бўлишинг: