"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради.

Ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва баркамол улғайишида спортнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли ҳам ёшларни спортга жалб қилиш борасида юртимизда тизимли ишлар қилинмоқда. Спорт иншоотларини нафақат давлат бюджети маблағлари, балки тадбиркорлар томонидан қуриш орқали ёшларни спортга жалб қилиш билан бирга, янги иш ўринларини ташкил қилиш ва ҳудудлар иқтисодиётини равиожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Айнан спорт ишноотларини қуриш орқали тадбиркорликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагида бўлган ёшларимизни қўллаб қувватлаш мақсадида эса тижорат банклари орқали кредитлари ажратилмоқда.

Шерзод Аллаёров шундай ёшлардан бири бири бўлиб, ўзи яшаётган Қангли овулидаги ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун хайрли ишга қўл урди. Яъни ёш тадбиркорнинг ташаббуси ва унинг спорт майдончаси қуриш лойиҳаси “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланди ҳамда ёш тадбиркорга жамғарма томонидан кредит ажратилди.

26 декабрь куни Қангли овулида мазкур мини футбол, волейбол, баскетбол ва теннис билан шуғулланишга мўлжалланган замонавий спорт майдончасининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан ажратилган 150 млн сўмлик кредит маблағлари ва тадбиркорнинг 60 млн сўмлик ўз сармояси ҳисобига қад ростлаган мазкур спорт иншооти овул ёшлари учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Таъкидлаш керакки, спорт билан шуғулланиш турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олишга ёрдам беради. Спорт ёшлар қалбида юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барча юртдошларга ғурур-ифтихор бағишлайди.

Спорт майдончасининг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари Маъмур Темирбоев, Жасур Норимов, Алишер Йўлдошев, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси туман бўлими раиси Pашид Турсунбоевлар, шунингдек, Қангли овул фуқаролар йиғини масъуллари, овул аҳолиси, ёшлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур спорт майдончаси Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг бири – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар орқали келажагимиз эгаларини жисмонан ва маънан етук инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қилишини таъкидладилар. Янги спорт майдончасида шгу куниёқ овул ёшларидан тузилган жамоалар иштирокида спорт мусобақалари бошланиб кетди.

Чарос АPСЛОНОВА, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: