"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9539.16 -2.74
  • 1 EUR = 10438.7 -146.70
  • 1 RUB = 148.77 -1.20

АМУДАPЁ ТУМАНИДА БИP КУНДА ИККИТА ЯНГИ ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ИШ БОШЛАДИ

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам ёш авлод камоли йўлидаги илк ва масъулиятли босқич бўлган мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, уларда таълим-тарбия ишларини самарали олиб бориш ва пировардида болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш бўйича кўпгина амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, 2018 йилга нисбатан 2019 йилда болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш даражаси 8,3 фоизга ўсди. Туман миқёсида 3-7 ёшгача бўлган болажонларнинг 45,5 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига жалб этилди.

Янги йил байрами арафасида амударёлик болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун қувончли воқеа содир бўлди – ҳар бири 25 нафардан болажонларга таълим-тарбия беришга мўлжалланган 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Бунунгдек савобли ишга қўл урганларнинг бири Фаровон маҳалласида яшовчи якка тадбиркор Замира Ўрозбоевадир. Замонавий, намунали услубда қурилган 3 хонали 6 сотихлик участкада жойлашган муҳташам ҳовлида болажонлар учун барча шароитлар яратилган. Болалар дунёсига хос безатилган, турли ўйинчоқлар билан таъминланган ташкилот иш бошлаши билан-оқ, ҳудуднинг 25 нафар жажжи ўғил-қизларини ўз бағрига олди.

Чойкўл овулида намунавий лойиҳалар асосида 6 сотихлик участкада жойлашган 3 хонали уйда оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этган якка тадбиркор Сафарбой Аннамурадов ҳам ҳудуддаги кўпчилик ота-оналарнинг олқишига сазовор бўлди. Чунки фарзандларидан хотиржам бўлган одамгина иш кунини унумли ўтказади. Ушбу ташкилотга ҳам 25 нафар болажонлар қамраб олиниб, 3 та янги иш ўрни яратилди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг ишга тушурилишига бағишланган тантанада туман ҳокими ўринбосарлари Алишер Йўлдошев, Жасур Норимовлар туман мактабгача таълим бўлими мудираси Саида Садиқова ва маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, ота-оналар иштирок этди. Меҳмонлар янги ташкилотларда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан танишиб, юқори баҳо бердилар.

Чиндан-да ёш авлод келажаги йўлида қилинган ҳар қандай эзгу иш эътирофларга лойиқдир.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: