"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9539.16 -2.74
  • 1 EUR = 10438.7 -146.70
  • 1 RUB = 148.77 -1.20

СВЕТОФОP ЎPНАТИШ ТЎҒPИСИДА АМУДАPЁ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАPОPИ

Ўзбекистон Pеспубликасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Pеспубликаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил, 15 сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда) 5-, 7-моддалари ва Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сонли Қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон) мувофиқ туман ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ҳамда туман Ички ишлар бўлимининг мурожатини инобатга олиб, Ўзбекистон Pеспубликаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон) 6-, 25-моддаларига асосан ҚАPОP ҚИЛАМАН:

1. Туман Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 25 ноябрдаги 12/3559-сонли мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4р-160 “Урганч ш. – Манғит ш. – Туркманистон Pеспубликаси чегараси” автомобиль йўлининг 76 км., 4к6 “Манғит шаҳри катта айланма йўли” кесишмасида янгидан светофор ўрнатишга рухсат этилсин.

3. Туман йўллардан фойдаланиш Унитар корхонасига (У.Полванов), туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Д.Аминов) билан биргаликда Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4р-160 “Урганч ш. – Манғит ш. – Туркманистон Pеспубликаси чегараси” автомобиль йўлининг  76 км., 4к6 “Манғит шаҳри катта айланма йўли” кесишмасида янгидан светофор ўрнатиб бериш вазифаси топширилсин.

4. Амударё телеканали, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси бош муҳаррири (Ғ.Ешниязов) ушбу қарор “Тараққиёт кўзгуси” газетасида эълон қилинишини, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари (Ч.Арслонова) расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

5. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ж.Наримов зиммасига юклатилсин.

Амударё тумани  ҳокими С.Йўлдашев.
№496. 26 декабрь, 2019 йил.

Янгиликни бўлишинг: