"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

“Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман босқичида қиличбойлик Зайнаб Отажонова шахмат бўйича ғолиб бўлди

Шахмат қадим тарихга эга бўлган оммабоп  спорт турларидан бири саналади. У ақл ва тафаккурни чархлаб, мулоҳаза юритишга чорлайди. Шунингдек, чуқур ўйлашга, ҳар қандай вазиятда ақл ва сабр билан иш тутишга ўргатади. Ёш авлодни баркамол, маънан етук қилиб тарбиялашда ушбу спорт турининг ҳам аҳамияти катта бўлганлиги сабабли умумтаълим мактабларида тўгараклар ташкил қилинган бўлиб, мунтазам ўтказилаётган машғулотларда ўқувчилар  шахмат ва шашка ўйини усулларини ўрганишади

9 январь куни тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу мусобақада 7-9, 11-13, 15-17 ёш тоифалари бўйича ўғил-қизлар спортнинг шахмат тури бўйича беллашдилар. Шахмат мусобақасида туманимизнинг 8 та ҳудудидан жамоалар қатнашди.

Швецарча тизимда электрон соатлардан фойдаланган ҳолда ўтказилган мазкур мусобақада 69-сонли мактабнинг жамоаси ҳам қатнашиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада рақибларидан устун келган 7-синф ўқувчиси Жавоҳир Аминов 3-ўринни, Жўрабек Аминов ҳам 3-ўринни эгаллади. Қизлардан  10-синф ўқувчиси Зайнаб Отажонова 1-ўрин, 4-синф ўқувчиси Холида Отажонова эса 2-ўрин ғолиблари бўлдилар. Шунингдек, Зайнаб Отажонова мусобақанинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Баҳром Матмуродов, 69-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: