"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

“Умид ниҳоллари 2020” спорт мусобақаси ёш спортчиларни янада улкан ютуқлар сари рағбатлантирди

Спортнинг оммавийлигини таъминлаш, айниқса, ёшларни спорт турларига кенг жалб қилиш орқали жисмонан соғлом бўлиб улғайишларига эришиш муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Шу мақсадда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари орасида ўтказилаётган турли спорт мусобақаларида иқтидорли ўқувчилар танланиб, ўзларининг қизиқишларига кўра мунтазам шуғулланишларига шароит яратилмоқда.
Шу йил 9 январь куни туманимизда бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари 2020” спорт мусобақасининг туман босқичи ҳам қобилиятли ўқувчиларни аниқлашга, уларни янада улкан ютуқлар сари рағбатлантиришга асос бўлди

Ушбу мусобақада бизнинг 11-сонли мактабимиз ўқувчилари ҳам фаол иштирок этиб, қувонарли натижаларни қайд этдилар. Хусусан, гандбол туридан 5-,6-синфлар ўқувчиларидан иборат жамоа фахрли 2-ўринни, 7-,8-синфлар ўқувчиларидан тузилган жамоа эса 3-ўринни эгаллади.
Эришилган натижа биз жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини  ўқувчилар билан дарс машғулотларини самарали олиб боришимиз, уларнинг спортга қизиқишларини янада оширишимиз, мунтазам шуғулланишларини таъминлашимиз лозимлигини кўрсатди.

Шохруҳ Олламберганов, 11-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: