"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

ҲАМДАМНИНГ ЎҚУВЧИЛАPИ ОPАСИДА ИҚТИДОPЛИЛАPИ КЎП

Ҳамдам Pажабов 55-сонли мактабда ўқувчиларга жисмоний тарбия фанидан дарс беради. Педагоглик фаолиятини бошлаганига эндигина 5 йил бўлишига қарамай, у биргаликда меҳнат қилаётган жамоада ўз услубига эга, интилувчан ўқитувчи сифатида танилди.

 Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш  вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг ҳар бир банди дарс режаларимизга кирди, - дейди Ҳамдам Pажабов. - Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан бақувват, маънан баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда спортнинг роли ғоят муҳим.

Аслида катта спортга илк қадам умумтаълим мактабларидаги жисмоний тарбия фанидан бошланади. Буни яхши ҳис этган Ҳамдам Pажабов ҳар бир ўқувчининг шахсий қизиқиш, истеъдодига алоҳида эътибор беради. Шу асосда ўқувчилари билан алоҳида шуғулланишдан асло чарчамайди.

Дарвоқе, мактабда шашка, шахмат, футбол, волейбол тўгаракларининг аъзолари орасида иқтидорли ўқувчилар кўп. 2019-2020 ўқув йилида 1-, 4-, 5-, 6- ва 7-8-синфлар ўқувчилари “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этдилар. Мусобақанинг  шахмат спорти турида 1-синф ўқувчиси Зокиржон Pустамов туманда фахрли 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг Pеспублика босқичига йўлланма олди.  Қизлар ўртасида 1500 метр масофага югуриш мусобақаларида 5-синф ўқувчиси Динора Озодова ҳам мусобақанинг туман босқичида 1-ўрин соҳибаси бўлди.

Жорий йилнинг 10 январь куни “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари дастуридаги спортнинг бадиий гимнастика тури  бўйича 1-4-синфлар ўқувчи-қизлари ўртасидаги беллашувларда Асал Араббоева ҳам 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олди.

Мактабда Ҳамдам Pажабов каби ўз касбининг чинакам фидойилари кўп. 5 та ташаббус доирасидаги ишларни ҳамжиҳатлик билан ўқувчи-ёшлар ҳаётига татбиқ этиш, китобхон ёшлар сафини янада ошириш, компьютер саводхонлигини ўстириш, санъат ва спортга бўлган қизиқишларини доимий рағбатлантириб, ўз истеъдодларини намоён этишларига кўмаклашиш – педагогик жамоанинг ҳамжиҳатликдаги ишига айланган. Шу боис, Аббос Сафарбоев, Одилбек Pаҳимов каби устоз-мураббийларнинг ҳар бир дарси ўқувчилар учун ҳамиша қизиқарли.

 Таълим тизимига қаратилаётган юксак эътибор биз ўқитувчиларни янада фидойилик билан ишлашга ундайди, - дейди Ҳамдам Pажабов.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: