"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

АМУДАPЁЛИК ТАЛАБА “ЙИЛ ТАЛАБАСИ -2019” ТАНЛОВИ СОВPИНДОPИ БЎЛДИ

Мамлакатимизда фаол, интилувчан, иқтидорли талабаларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида ҳар йили “Йил талабаси” танлови ўтказиб келинади. Албатта, аввало олий таълим муассасаси талабаси  бўлишнинг ўзи ёшлар учун бир бахт. Боиси бунинг учун  қанча ўқиш, ўрганиш, ўз устингда ишлаш талаб этилади.  Талабалик бахтига муяссар бўлган ёшлар учун  уларнинг фаоллигини,  иқтидорини, салоҳиятини синовдан ўтказувчи кўплаб танловлар, мусобақалар ўтказиб туриш одат тусига айланиб қолган. “Йил талабаси” республика  танлови шуларнинг энг нуфузлиси, десак адашмаган бўламиз.

    Яқинда  ушбу танловнинг 2019 йилги  якуний босқичи ўтказилди.  Унда  ушбу танловнинг қуйи босқичларида қатнашган ва ғолиб бўлган  мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари талабалари иштирок этдилар.

    Қувонарлиси, мазкур танлов совриндорлари сафида туманимизнинг Юқориқишлоқ  маҳалласида туғилиб ўсган, ҳозирги кунда Қорақалпоқ давлат университетида таълим олаётган Отабек Pаҳимбоев ҳам бор. У танловнинг  “Йилнинг энг фаол блогер талабаси” номинациясида учинчи ўринни эгаллади.  Отабек Pаҳимбоевни эришган  муваффақияти билан табриклаб, ютуқлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

         СЕВАPА ИСМОИЛОВА, ҚДУ талабаси.

Янгиликни бўлишинг: