"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

НОДИPАНИНГ ДАДИЛ ҚАДАМИ

Мамлакатимизда аёл-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, шу баробарида жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли тадбиркор хотин-қизлар сафи тобора ошиб бормоқда.

“Ал-кафил бизнеспласт” МЧЖ раҳбари Нодира Ваисова тадбиркорлик соҳасига дадил қадам қўйиб, ўз бизнеси бўйича юқори натижаларга эришаётганлардан. У “Халқ банки”нинг туман бўлими орқали 40 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, тадбиркорлик соҳасида ўз фаолиятини бошлаганида кўпчилик: “аёл боши билан бунча катта миқдорда кредит олибди-я”, деб ҳайрон қолишган бўлса, унинг ўзи танлаган соҳасида эришаётган муваффақиятларини кўриб янада ҳайратланишди.

“Интилганга толе ёр”, деган ҳикматни бекор айтишмайди халқимиз. Нодирахон раҳбарлигидаги “Ал-кафил бизнеспласт” МЧЖ қисқа фурсатларда 7 хил турдаги истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди, 10 та янги иш ўрни яратилди. Корхонада рўзғор буюмлари юқори сифатда ишлаб чиқаралиб, аллақачон ўз мижозларига эга бўлди.

Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

Янгиликни бўлишинг: