"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Туманимиз ҳудуди тозалиги ва саришталиги учун ҳар биримиз масъулмиз

Туман ҳудудида тозаликни сақлаш, ободонлаштириш ишларини бажариш, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги  ташкилотлар ўртасида тақсимланган бўлиб, бу борадаги ишлар улар томонидан амалга оширилади.   

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда туман ҳокимлигининг қўшма қарорига асосан “Ободонлаштириш” бошқармаси томонидан туман  ҳудудидаги асосий майдон ва кўчалар, тротуар қисмларини эгасиз тўпланиб қолган чиқиндиларни олиб кетиш, ирригация тизимларини тозалаш ҳамда дарахтларни  кесиш ва уларга шакл бериш ишлари бажарилади. Ундан ташқари, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, уларнинг тасарруфида бўлган кўп қаватли уй-жойлар атрофларини тозалаш ишларини бажарилади.

  Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017  йилдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарорига кўра Қорақалпоғистон Pеспубликаси “Тоза ҳудуд” Давлат Унитар Корхонасининг Амударё тумани филиали ташкил қилинган бўлиб, корхона томонидан аҳолига хизмат кўрсатилади.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йилдаги 1-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Pеспубликаси “Тоза ҳудуд” Давлат Унитар Корхонаси томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни хизмат кўрсатишнинг тариф миқдори аниқлаб берилди, жисмоний шахслар учун жон бошига 2100 сўм, юридик ташкилотларига  1м3 чиқинди учун 46000 сўм деб белгилаб берилди.

   Корхонада аҳолига хизмат кўрсатиш учун 12 та махсус техникалар мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилги 765-сонли қарорига асосан 17 та  овул ва маҳаллалар билан оммавий шартномалар тузилиб, аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Шундан 7 маҳалладаги кўп қаватли уйлар “Гул диёрим” МЧЖ томонидан 9 та чиқинди йиғиш майдончалари қуриб битказилди. Хозирда ушбу чиқинди йиғиш майдончаларига туманимиздаги кўп қаватли уйларда яшайдиган ахоли фойдаланиб келмоқда. Ушбу йилнинг якунигача тумандаги техникаларнинг иш кучидан келиб чиққан ҳолда тўлиғи билан  қамраб олиб, аҳолига хизмат кўрсатиш ишлари режалаштирилмоқда. Барча тўловлар Мажбурий ижро бюросига ундириш учун ўтказилди.

Айни кунда мавжуд  161 та хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар билан  шартномалар тузилди. Корхонада  39  та ишчи ходимлар ишламоқда.  Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўчалардан қаттиқ маиший чиқиндиларни  тасдиқланган  график бўйича шартнома асосида “Сигнал” усулида олиб чиқиб кетилиши таьминланмоқда. Лекин шунга қарамасдан, айрим фуқароларнинг уйидан чиққан маиший қаттиқ  чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ва коллектор бўйларига ташлаб кетилганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

Белгиланмаган  жойларга  уйдан чиққан уй-рўзғор  чиқиндиларни ташлаган фуқаролар  Қорақолпоғистон Pеспубликаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш қўмитаси Амударё тумани инспекцияси томонидан Ўзбекистон Pеспубликаси  Маъмурий  жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг  911 -моддаси  1-қисмига асосан  базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч баробаригача миқдорда жарима тортилади. Коллектор бўйларига  уйдан чиққан уй-рўзғор  чиқиндиларни ташлаган фуқаролар эса Ўзбекистон Pеспубликаси  Маъмурий  жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг  72-моддаси 1-қисмига асосан  базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробаридан беш баробаригача миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлади.
Азиз юртдошлар! Элимизнинг  гуллаб-яшнаши, тозалиги, саришталиги учун ҳар биримиз масъулликни англаган ҳолда имкон борича ҳиссамизни қушайлик! Чиқиндилар ҳар жойга ташлаб кетилмасдан, белгиланган жойга ташланса, тозалик-озодалик сақланади ва ҳар хил касалликлар тарқалишининг ҳам олди олинади.

И. Кенжабоев,
ҚP Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш қўмитасининг туман инспекцияси
1-даражали инспектори.

Янгиликни бўлишинг: