"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

Муддатли ҳарбий хизматга қабул қилинган чақирилувчилар армияга кузатилмоқда

Она Ватан тинчлигини асраш, сарҳадларни ҳимоя қилиш ва қўриқлаш ҳар бир йигит, мард ўғлонлар учун муқаддас бурч саналади.

 
Бу йил чақирилувчиларни ҳарбий хизматга чақириш жараёни ҳам янгича тизимда ташкил этилди. Муддатли ҳарбий хизматга саралаш учун 2019 йил 10 августдан бошланган жараёнда чақирилувчилар ўртасида танлов ўтказилиб, уларнинг умумжисмоний тайёргарлиги аниқланди. Шунингдек, касбий танлов бўйича синовлар ҳамда якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Улар орасидан саралаб олинган йигитлар эса туман бутлаш комиссияларида тегишли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Президентимизнинг “2020 йил фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги” Қарори асосида 2 мартдан 30 апрелга қадар фуқароларни муддатли ҳарбий, муқобил хизматга чақириш ва сафарбарлик чақирув резерви хизматига тайинлаш тадбирлари олиб борилади.

Туман ҳудудий комиссияси томонидан сафарбарлик чақирув резерви хизматига тайинлаш ишлари ҳам қизғин равишда олиб борилмоқда. Бугунги кун ҳолатига 250 нафар чақирилувчи СЧP хизматига тайинланди ва ҳозирда улар тўланадиган пул бадалларини Халқ банкига ўтказишни бошладилар.

Туман бўйича муддатли ҳарбий хизматга умумий ҳисобда 103 нафар чақирилувчи Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Чегара қўшинлари, ИИВ қоровул қўшинлари таркибига тайинландилар. Чақирилувчилар навбати билан Pеспублика бутлаш комиссияси томонидан муддатли ҳарбий хизматга жўнатила бошланди.

Яқинда жорий йилги чақирув мавсумида муддатли ҳарбий хизматга қабул қилинган йигитларнинг дастлабки гуруҳи хизматга кузатилди. Хизматга отланган йигитларни кузатиш муносабати билан ўтказилган маросимда Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ Қўшинлари Қўмондонлиги масъуллари, туман Мудофаа бўлими, турли жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш нафақат конституциявий бурч, балки қатъий мақсад, юксак маънодаги шон-шарафдир.  

О.Худойберганова.
 

Янгиликни бўлишинг: