"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Савол беринг, жавоб берамиз

Савол: қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида тушунча берсангиз?

Д.ЖУМАШЕВ, Манғит шаҳри.

Жавоб: Хўжалик судига қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан фақатгина ишда иштирок этган шахслар мурожаат қилишлари мумкин.

Хўжалик суди ўзи қабул қилган ва қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун аризачига маълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар асос бўла олади. Янги очилган ҳолатлар суд ҳужжатини қабул қилиш вақтида аризачига ҳам, судга ҳам номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлиши лозим.

Хўжалик процессуал кодекси 205-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризага унинг нусхалари ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Ариза нусхалари ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаса, у судья томонидан аризачига қайтарилади.

Таъкидлаш лозимки, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза кўришда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза ХПКнинг 205-моддаси талабларига қатъий риоя этган ҳолда берилиши, айниқса ушбу моддада кўрсатилган бир ойлик муддат процессуал муддат ҳисобланишига, аризачи янги очилган ҳолат, деб кўрсатган асослар унга қачон маълум бўлганлигини асословчи далилларни аризага илова қилган бўлиши, ариза ишда иштирок этмаган шахс томонидан берилган ёки суд буйруғини қайта кўриш тўғрисида берилган бўлса, ХПК 117-моддасининг 1-бандини қўллаб, уни қабул қилишни рад этиш, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатиш лозимлигига эътиборни қаратишлари мақсадга мувофиқ.

Саволга Қорақалпоғистон Pеспубликаси хўжалик суди раиси ўринбосари Б.УБАЙДУЛЛАЕВ жавоб берди.

Янгиликни бўлишинг: