"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Бунёдкор ёшлар диққатига!

"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Амударё туман Кенгаши Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласи ҳудудида қад ростлаётган "Камолот” шаҳарчаси”даги кўп хонадонли турар жойларни барпо этиш учун юрагида ғайрат-шижоати бор 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни "Бунёдкор ёшлар” меҳнат ҳаракатига аъзо бўлиб, қурилиш ишларида қатнашишга таклиф этади.

Азиз ёшлар!

Ўз ёшлик куч-ғайратингиз ва шижоатингиз билан юртимиздаги бунёдкорлик ишларига қатнашинг. Бу билан Сиз нафақат меҳнат қилиб, моддий манфаат кўрасиз, балки, юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига ҳам ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз. "Бунёдкор ёшлар” меҳнат ҳаракатига қўшилинг!

Тўлиқ маълумотларни 515-36-40 телефон рақамига мурожаат қилиб, "Камолот”нинг туман Кенгашидан олишингиз мумкин.

Янгиликни бўлишинг: