"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9554.22 +21.26
  • 1 EUR = 10637.7 +417.00
  • 1 RUB = 121.1 +1.01

Туман хабарлари

Конституция кунига бағишланган учрашув

2 декабрь куни Амударё академик лицейида Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига ба-ғишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси вакиллари, туман ҳокимлиги масъуллари, муассаса, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳамда академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашдилар.

Учрашувда туман ҳокими P.Йўлдошев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Хўжаназаров, Pеспублика Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Қ.Жиемуратовлар Конституциянинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида сўзладилар. Академик лицейнинг ўқувчи ёшлари мунозараларда ва савол-жавобларда фаол иштирок этиб, бош Қомусимизга оид билимларини янада мустаҳкамладилар.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда

Шу кунларда туманимизнинг овул ва маҳаллаларида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказиладиган сайловлар муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги олдидан учрашувлар ўтказилмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш,уларни туманимизда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича муаммоларни бартараф қилиш мақсадида ташкил қилинган учрашувлар очиқ мулоқот шаклида ўтмоқда.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Конституция ва ёшлар

21-28 ноябрь кунлари "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши томонидан "Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” лойиҳасининг тарғиботи ўтказилди.

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, уларнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур лойиҳада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг иқтидорли ва фаол талабаёшларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари ўзларининг Конституция мазмунмоҳиятини ҳамда унинг мамлакат ва халқимиз ҳаётидаги ўрнини очиб берувчи маърузалари билан қатнашишди.

М.Ўрозбоев, ҳаракатнинг

туман Кенгаши раиси.

Ажиниёз ижодига муҳаббат

Яқинда 64сонли умумтаълим мактабида 1 декабрь - Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан қорақалпоқ классик адабиётининг етук намояндаларидан бири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 190 йиллиги муносабати билан шоир ижоди ва фаолиятига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Мактабнинг 4-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган ушбу адабий-бадиий тадбирда оташнафас қорақалпоқ шоири Ажиниёзнинг адабий мероси ҳамда унинг ўзбек ва қорақалпоқ адабиётида тутган ўрни ҳақида сўз борди.

Тадбирда шоир ижодидан намуналар ўқилди ва Ажиниёз ижодининг энг билимдони, деб тан олинган ўқувчиларга мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари берилди.

Шарофат Абдуллаева,

64-мактаб ўқитувчиси.

Шеърият кечаси ўтказилди

4 декабрь куни бош Қомусимиз - Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан туманимизда яшаб, ижод қилаётган қаламкашлар иштирокида шеърият кечаси ўтказилди.

Кечани фахрий журналист Саъдулла Хўжаниёзов очди ва олиб борди. Тадбирда устоз ижодкорлар ҳамда ёш қаламкашлар мустақиллик, юртимиздаги тинчлик ва фаровонликни тараннум қилувчи шеърларини, янги ижод маҳсулларини иштирокчиларга ўқиб бердилар.

Жаннатмакон юртимиздаги тинчосойишта, обод ва фаровон турмушимизнинг асоси бўлган Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишланган шеърият кечаси барча иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди.

Ойгул PАЖАБОВА, журналист.

Янгиликни бўлишинг: