"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9510.99 +15.32
  • 1 EUR = 10476.4 +11.00
  • 1 RUB = 147.79 -1.74

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАPИ АМУДАPЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИPИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒPИСИДА АХБОPОТ

2015 йил 10 январь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисини 24-Оқ олтин сайлов округидан депутат Pим Ўрозбоев кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Сессияда 2014 йил 21 декабрдаги сайловда ва 2015 йил 4 январдаги такрорий овоз беришда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган 30 нафар депутатлар қатнашди. Сессияда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси Муса Ерниязов иштирок қилди. Шунингдек, сессия мажлисига ҳокимлик масъул ходимлари, ҳокимлик бўлимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Сессия кун тартибига "2014 йил 21 декабрь куни бўлиб ўтган сайловнинг ва 2015 йил 4 январдаги такрорий овоз беришнинг натижалари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти ҳақида”ги масала ҳамда ташкилий масала ҳавола қилинди.

Сессия котиблигига 30-Назархон сайлов округидан туман Кенгаши депутати Гулжахан Ибраимова сайланди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари Улуғбек Абдурахмонов ахборот берди.

Таъкидланганидек, 2014 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайловлар жамиятимиз ҳаётидаги катта сиёсий воқеаларнинг бири бўлди. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар сайлов тўғрисидаги қонунларга қатъий амал қилган ҳолда, демократик асосда ошкоравий тарзда уюшқоқлик билан амалга оширилди.

Туман бўйича 117673 нафар киши сайловчилар рўйхатига киритилди ва 2014 йил 21 декабрь кунги сайловда уларнинг 111303 нафари, яъни 94,6 фоизи иштирок этдилар. Овоз бериш натижаларига кўра, 30 та сайлов округидан депутатликка кўрсатилган 104 нафар номзоддан сайлов куни сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олган 29 нафари депутат қилиб сайландилар ва рўйхатга олиндилар.

Халқ депутатлари туман Кенгашига 2-Чордара сайлов округида овозга қўйилган 4 нафар номзодларнинг ҳеч бири сайловчиларнинг 50 фоизидан ортиқ овозини олаолмаганлиги учун энг кўп овоз олган икки номзод бўйича ушбу сайлов округида 2015 йил 4 январь куни такрорий овоз бериш ўтказилди.

Туман сайлов комиссиясининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди ва туман Кенгашига сайланган 30 нафар депутатларнинг ваколати эътироф этилди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси Муса Ерниязов сўзга чиқди.

У ўз сўзида туманимизда барча соҳаларда эришилаётган ютуқ ва натижаларни тилга олиб, олдимизда турган муҳим вазифаларни таъкидлаб ўтди ҳамда Pажапбай Йўлдашевни янги муддатга Амударё тумани ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг фармойишини ўқиб эшиттирди.

Депутатлар ушбу қарорни бир овоздан маъқулладилар. Pажапбай Йўлдашев янги муддатга Амударё тумани ҳокими этиб тайинланди.

Туман ҳокими Pажапбай Йўлдашев сўзга чиқиб, Pеспублика раҳбариятига ишончи учун миннатдорчилик билдириб, бундан кейин ҳам туман ҳокими лавозимида фидойилик билан иш олиб боришини таъкидлади.

Кун тартибидаги масала бўйича сўзга чиққан 4-"Дўстлик” сайлов округидан депутат, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши раиси ўринбосари Мадамин Казаков, 5-Беруний сайлов округидан депутат, 40-сонли умумтаълим мактаби директори Санобар Хўжамуратова ва 14-"Пахтакор” сайлов округидан депутат, Қиличбой муқобил машина трактор парки раиси, "Амирхон” фермер хўжалиги бошлиғи Отахон Қурбониёзовлар Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг Pажапбай Йўлдашевни янги муддатга Амударё тумани ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватладилар ва туман ҳокимининг ишларига омад тиладилар.

Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Pегламентининг 54-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун ўз ваколатлари муддатига жамоатчилик асосида фаолиятни амалга оширувчи 6 та доимий комиссиялар тузилди ва доимий комиссиялар раислари ҳамда аъзолари сайланди.

Туман Кенгашига сайланган депутатлар иштирокидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва "Миллий тикланиш” демократик партияси депутатларидан иборат депутатлар гуруҳлари рўйхатга олинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг

ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: