30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:56
Жамият 👁 556

Мустақиллик байрами арафасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига янги уйларнинг калитлари топширилди

Мустақиллик байрами арафасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига янги уйларнинг калитлари топширилди

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёналари Республикамиз бўйлаб Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ҳам кенг қамровда нишонланмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ўз жанговар хизмат вазифаларини бажараётган сарҳадларимиз посбонлари ва уларнинг оила аъзолари бу йилги байрамни янги ҳарбий шаҳарчада ўзгача қувонч ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой тарзда кутиб олмоқдалар.

– Бугун биз учун қўшалоқ байрам. Истиқлолимизнинг 33 йиллик шодиёнаси арафасида оиламиз билан бирга янги хизмат хонадонининг калитини тантанали тарзда қабул қилиб олдик. Эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони бошчилигида олиб борилаётган самарали ислоҳотлар натижасида энг чекка, олис ҳудудларда жойлашган ҳарбий қисм ва бўлинмаларимизнинг ҳам инфратузилмаси, моддий-техник таъминоти тобора такомиллашиб бормоқда. Бу эса албатта, бизга ўзгача кайфият, кўтаринки руҳ ва куч-қувват бағишлайди. Фурсатдан фойдаланиб, сафдошларим ва оилам номидан Юртбошимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз – дея ўз қувончини изҳор этди I даражали сержант Элбек Турсунов.

Дарҳақиқат, инсон қадри улуғланаётган, ҳар бир фуқаронинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб, бахтли ҳаёт кечириши учун барча қулайликлар яратилаётган жонажон юртимизда сарҳадларимиз ҳимоячилари бундай юксак эътибордан руҳланиб, янги-янги зафарлар сари олға қадам ташлашлари шубҳасиз.

 Уларга муносиб туҳфа сифатида фойдаланишга топширилган янги биноларнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, Чегара қўшинлари масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Миллий армиямиз қудратини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар эътироф этилиб, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги бевосита ҳарбийларнинг ижтимоий ҳимояси билан узвий боғлиқ эканини инобатга олган ҳолда, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва муносиб хизмат ҳамда турмуш шароитларини яратиш масаласи соҳадаги янгиланишларнинг бош омили сифатида намоён бўлаётгани қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, айни дамда фойдаланишга топширилаётган Чегарани қўриқлаш взводи маъмурий биносида ҳам ҳарбий хизматчилар учун замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган хизмат хоналари, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик хоналари, Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди каби буюк саркардаларнинг ҳаёти ҳамда ҳарбий маҳоратидан ҳикоя қилувчи маънавият хоналари, чегарачиларнинг жисмонан чиниқишлари учун спорт зали, кутубхона ва тиббиёт пунктининг мавжудлиги юқоридаги фикрларнинг амалдаги ифодасидир.

Самимий тилаклар ва қутловлар билдирилганидан сўнг, шаҳарча ҳудудида элпарвар ўғлонлар ва уларнинг оила аъзолари учун барпо этилган янги, замонавий хизмат хонадонларининг калитлари ўз соҳибларига топширилди.

ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026