15.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.09.2026, 13:28
Жамият 👁 57

Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар

Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар

Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар борки, улар ҳеч қачон вақт ҳукмига бўйсунмайди, орадан қанча йиллар ўтмасин, уларнинг қадри ва аҳамияти янада ошиб бораверади. Болаликнинг энг беғубор дамлари, қадрдон мактаб партасидаги илк сабоқлар, илм сирларини биргаликда ўрганган дўстлар билан ўтган онлар ҳаётимизнинг энг ёруғ ва унутилмас хотиралари сирасига киради. Инсон тақдир тақозоси билан қаерда бўлмасин, қандай улкан ютуқларга эришмасин ёки қайси касб эгаси бўлмасин, унинг қалбининг энг тўрида доимо ўзининг илк билим масканига, меҳрибон устозларига ва қадрдон синфдошларига нисбатан жуда илиқ, самимий бир соғинч яшайди. Бугун орадан нақ 70 йил ўтиб, ўзларининг болалик хотиралари билан яна ўша қадрдон мактабига йўл олган, сочларига оқ тушса-да, қалбида ўша беғубор ёшлик завқини унутмаган инсонларнинг учрашуви ҳақида сўз юритамиз.

1956 йилда ҳозирги Амударё тумани Манғит шаҳрида жойлашган 16-сонли, собиқ Стрелков номли мактаб эшигидан жажжи, кўзларида қувонч порлаб турган ўқувчилар илк бор қадам қўйган эдилар. Бугунги кунда нуроний отахон ва онахонларга айланган бу инсонлар ўша пайтда қўлларида алифбо ушлаб, илм-фан оламига ўзларининг биринчи қадамларини ташлаганликларини чексиз ҳаяжон билан эсга оладилар. Орадан 70 йил ўтиб, айнан шу муқаддас даргоҳда ташкил этилган учрашувда уларни мактаб маъмурияти ва ўқувчилар тантанали тарзда, юксак ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олдилар. Тадбир давомида синфдошлар болалик онлари, мактаб йилларидаги ширин ва беғубор хотираларни ёдга олиб, ўтган умр саҳифаларини яна варақладилар.

Уларнинг мактабдаги таълим йўли бир нечта босқичларни ўз ичига олган бўлиб, ҳар бир давр ўзига хос изланишлар ва қувончларга бой бўлган. Хусусан, 1961 йилда ушбу бошланғич мактабни муваффақиятли якунлаган синфдошлар таълимни давом эттириш мақсадида собиқ “Манғит” номли ўрта мактабга борадилар. Илм олиш йўлидаги тинимсиз интилишлар уларни олдинга етаклаб, ушбу 8 йиллик мактабни 1964 йилда тамомлашга муваффақ бўладилар. Таълим олиш ва камолотга етиш жараёни бу билан тўхтаб қолмади. Билимга чанқоқ ёшлар 1964 йилдан бошлаб собиқ Ломоносов номли мактабга ўтиб, ўқишларини давом эттирадилар. Ушбу таълим даргоҳида 2 йил, яъни юқори синфларни ўқиб тамомлаган синфдошлар 1966 йилда умумтаълим мактабини тўлиқ ва муваффақиятли якунлаб, келажак орзулари оғушида катта ҳаётга учирма бўлдилар.

Мактабни тамомлагач, уларнинг ҳар бири ўз қизиқишлари ва мақсадлари сари дадил қадамлар ташлади. Кейинчалик уларнинг кўпчилиги мамлакатимизнинг нуфузли олий ўқув юртларида ва турли йўналишдаги техникумларда таҳсил олиб, ўз мутахассисликлари бўйича чуқур билимларга эга бўлдилар. Йиллар ўтиб, бу азму шижоатли йигит-қизлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида муваффақиятли фаолият юритдилар. Улар ўзларининг ҳалол ва фидокорона меҳнатлари орқали эл-юрт равнақи, жамият ривожи ва халқ фаровонлигига муносиб ҳисса қўшдилар. Уларнинг босиб ўтган мазмунли ҳаёт йўли ва жамиятдаги мустаҳкам ўрни бугунги ёш авлод вакиллари учун ҳақиқий ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарияти ҳам иштирок этиб, собиқ битирувчиларнинг эл-юртимиз равнақи йўлида қилган узоқ йиллик хизматларини алоҳида эътироф этдилар ва уларга ташаккур изҳор қилдилар.

Синфдошларнинг мактабга илк бор қадам қўйганининг 70 йиллиги ва мактабни тамомлаганининг 60 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган ушбу тадбир тўкин дастурхон атрофида, ширин хотираларга бой тарзда давом этди.

Бундан 60 йил олдин жонажон мактаби билан хайрлашиб, катта ҳаёт сари йўлланма олган йигит-қизлар орадан ярим асрдан зиёд вақт ўтиб, нуроний ёшда яна дийдор кўришишганлари учун шукроналар қилиб, дуога қўл очдилар. Албатта, инсоннинг камолотга етишида, ҳаётда тўғри йўлни танлашида устозларнинг ўрни ва хизматлари беқиёсдир. Синфдошлар дастурхон атрофида ҳам ўзларининг касбига садоқатли, меҳрибон муаллимларини катта ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олдилар. Жумладан, уларга илк бор ҳарф танитган, қалам ушлашни ўргатган 1-синфдаги илк ўқитувчиси Ҳаёт опа Эшаева ҳамда мактаб директори Чаршам ака Жумамуратовнинг номларини, шунингдек, уларга таълим-тарбия берган барча устоз ва мураббийларини бугунги кунгача чексиз миннатдорлик билан ёдга оладилар. Устозлар томонидан берилган сабоқлар уларнинг бутун умрлик йўлчи юлдузига айланган эди.

Файзли дастурхон атрофида қизғин ва мароқли суҳбатлар узоқ давом этди. Тадбирда Амударё тумани маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган дўстлик, болалик соғинчи ва меҳр-оқибат ҳақидаги қўшиқлар иштирокчиларни хушнуд этиб, чин дўстлик вақт синовига ҳеч қачон енгилмаслигини, йиллар ўтса ҳам мактабдаги дўстлик ҳеч қачон эскирмаслигини яна бир бор исботлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
“Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026