06.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
06.10.2026, 08:12
Жамият 👁 188

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот

Амударё тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг навбатдаги 25-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишини Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши раиси Алишер Йўлдашев олиб борди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала — Амударё тумани маҳаллий бюджетининг мақбуллаштирилган маблағларини етишмаётган иш ҳақи харажатларига йўналтириш тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов ҳисобот берди.

Ҳисоботда мақбуллаштирилган маблағларни биринчи навбатда бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг иш ҳақи, ижтимоий солиқ ҳамда коммунал хизматлар тўловларининг етишмаган қисмига йўналтириш назарда тутилганлиги таъкидланди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга бағишланди. Мазкур масала юзасидан Амударё тумани прокурори Равшанбек Бауаддинов ахборот берди. Қайд этилганидек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ҳудудда 20 та “Намунавий хавфсиз кўча” ва 7 та “Намунавий хавфсиз уй” ташкил этилган.

Кўп қаватли уйларнинг эшикларига 16 та замонавий домофон комплекси, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига 9 та “Ташвиш” тугмаси, маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларга 30 та кузатув камераси ўрнатилди. Кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига 4 та, мактабларнинг кириш ва чиқиш жойларига 8 та, спорт майдончаларига эса 2 та камера ўрнатилган.

Маҳаллаларнинг асосий кириш ва чиқиш жойларига 14 та, савдо марказлари ва бозорларга 2 та юзни ва автотранспорт рақамларини таниб олувчи камера ўрнатилди. Шунингдек, 77 та кўп қаватли уй ва якка тартибдаги хонадон ҳамда 39 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти техник қўриқловга олинди.

Жиноятчиликнинг олдини олишда виктимологик тадбирлардан самарали фойдаланилиб, жиноят содир этишга мойил 373 нафар ҳамда жиноятдан жабр кўриши мумкин бўлган 162 нафар, жами 535 нафар шахс рўйхати шакллантирилди. Ушбу масала юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Маҳсуд Шеримбетовнинг ҳисоботида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида вояга етмаганлар ўртасида 476 та, пробация ҳисобидаги шахслар ўртасида эса 382 та тарғибот тадбири ўтказилгани қайд этилди.

Тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган 844 нафар ота-онага нисбатан маъмурий чоралар кўрилгани, тарбияси оғир 134 нафар ўқувчи билан манзилли профилактик ишлар олиб борилгани таъкидланди.

Шу каби амалий ишлар натижасида тумандаги 38 та маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмади ва улар “яшил” маҳалла тоифасига киритилди. 10 та маҳалла “сариқ” тоифага киритилган бўлса, ўтган 9 ой мобайнида 1 та маҳалла “қизил” тоифага киритилди.

Сессияда “Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси” даромадлари ва харажатлари ижроси ҳамда маҳалла институтини ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорларнинг ижроси тўғрисида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Амударё туман бўлими бошлиғи Алишер Йўлдашев ҳисобот берди.

Ҳисоботда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, пиёдалар йўлакчалари, ёритиш тизими, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимларини таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Март ойида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ва фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида жами 120 мингдан ортиқ кўчат экилган. Уюшма томонидан Қипчоқ ўрмон хўжалигидан шартнома асосида 20 минг дона мевали дарахт кўчатлари сотиб олиниб, фуқаролар йиғинлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилган. Мазкур тадбир учун 299 миллион сўм сарфланган. Фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 15 та компьютер техникаси, 13 та принтер ва 20 та мебель жамланмаси берилган. Шунингдек, 8 та овул ва маҳаллалар биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бу тадбирлар учун 319 миллион сўм сарфланган.

Сессияда кун тартибидан туман ҳокимлиги ижро интизоми назорати бўлинмаси бош мутахассиси Маъмуржон Тажибоевнинг ахбороти ҳам ўрин олди. Ахборотга кўра, туман ҳокимлигига 2026 йилнинг 9 ойида 22 та Президент фармони, 38 та қарори, 1 та фармойиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 18 та қарори ва фармойишлари асосида тайёрланган Вазирлар Кенгашининг 79 та норматив-ҳуқуқий ҳужжати келиб тушган. Мазкур ҳужжатлар ижроси юзасидан туман ҳокимининг 38 та қарор ва фармойиши қабул қилиниб, 41 таси ижро ва маълумот учун қабул қилинган.

Сессия давомида туман ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш борасида 2026 йилнинг 3-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Зафар Аҳмедов ҳисобот берди.

Ҳисоботда келтирилишича, туман ҳудудида жорий йилнинг 3-чораги давомида 24 та ёнғин содир бўлган. Натижада фуқароларга 1 миллиард 925 миллион 810 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Ёнғинлар оқибатида тан жароҳати олиш ёки ҳалок бўлиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаган. “112” қисқа рақамига фуқаролардан келиб тушган хабарлар бўйича 78 маротаба чиқиш амалга оширилиб, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилган.

Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларни тезкор ҳамда самарали бартараф этиш мақсадида 26 маротаба ёнғин-тактик машқ ва 12 маротаба ёнғин-тактик машғулоти ўтказилган. Режа асосида давлат тасарруфидаги 172 та ҳамда тадбиркорлик субъектларига тегишли 314 та объект текширувдан ўтказилган. Текширувлар давомида амалдаги талабларни бузган шахсларга нисбатан 834 та ҳолат бўйича жами 557 миллион 664 минг сўм жарима қўлланилган. Ёнғин келиб чиқиш хавфи юқори бўлган 52 та объектнинг фаолияти эса вақтинча тўхтатилган. 272 та қўлбола ва носоз агрегатдан фойдаланиш тақиқланиб, 18 та тадбиркорлик субъектида мониторинг ва профилактика тадбирлари ўтказилган.

Сессия кун тартибига давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги масала ҳам киритилди. Мазкур масала белгиланган тартибда доимий комиссия томонидан кўриб чиқилиб, Кенгаш қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Қарор лойиҳаси сессия иштирокчилари муҳокамасига қўйилди.

Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар атрофлича кўриб чиқилди. Берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Сессия якунида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар белгиланди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026