10.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.11.2026, 21:08
Жамият 👁 44

Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Қишлоқ хўжалигида келгуси йил ҳосилининг мўл ва сифатли бўлиши, аввало, ерга ўз вақтида ва агротехника талабларига мувофиқ ишлов беришга боғлиқ. Шу боис кузги шудгорлаш тадбирларини белгиланган муддатларда, сифатли ва самарали ташкил этиш аграр соҳа олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу муносабат билан Амударё тумани Тўлқин овули ҳудудидаги «Амат Тўраев» фермер хўжалиги экин майдонида 2027 йил ҳосилига тайёргарлик кўриш мақсадида ерларни кузги шудгорлаш масалаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосари, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда кузги шудгорлашнинг келгуси ҳосилдорликни таъминлашдаги ўрни, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш, мавжуд техникалардан унумли фойдаланиш ҳамда ерга сифатли ишлов бериш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида таъкидланганидек, ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлаш учун трактор ва плугларни олдиндан техник кўрикдан ўтказиш, ишга шай ҳолатга келтириш, ҳайдаладиган майдонларни тайёрлаш ҳамда шудгорлаш жараёнини тўғри ташкил этиш талаб этилади.

Шунингдек, бажарилаётган ишлар сифати доимий назорат қилиб борилиши зарур. Зеро, сифатли шудгорланган майдонларда шўр ювиш, эрта баҳорда тупроққа ишлов бериш ва экиш ишларини агротехник талаблар асосида ўз вақтида амалга ошириш учун зарур шароит яратилади.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов ўз сўзида туманда кузги шудгорлаш ишларини тизимли ташкил этиш, мавжуд техника ва ресурслардан самарали фойдаланиш, фермер хўжаликлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ҳамда белгиланган режалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Маълумотларга кўра, туманда 2027 йил ҳосили учун жами 12 минг гектар майдонда кузги шудгорлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу жараёнга 329 та фермер хўжалиги жалб этилиб, 71 та юқори унумли ҳайдов техникаси билан таъминланган. Мавжуд техникалар 23 та сурим отрядига бириктирилган.

Шудгорлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш мақсадида 25 октябрдан 10 ноябрга қадар бўлган давр учун аниқ иш графиклари ишлаб чиқилган. Режага мувофиқ, кунлик 162 гектар майдонда, мавсум давомида эса белгиланган 12 минг гектар ерда шудгорлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, мавсум бошидан шу кунгача жами 1 884 гектар майдонда, яъни умумий режанинг 16 фоизида шудгорлаш ишлари бажарилган. Жараёнга 28 та техника жалб этилган.

Семинар доирасида шудгорлаш ишларини жадаллаштириш, техникалардан самарали фойдаланиш, кунлик иш унумдорлигини ошириш ва бажарилаётган агротехник тадбирлар сифатини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, кузги шудгорлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши нафақат келгуси йил ҳосилдорлиги, балки тупроқ унумдорлигини сақлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис туманда белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли бажариш, фермер хўжаликлари масъулиятини ошириш ҳамда кузги шудгорлаш мавсумини белгиланган режа асосида якунлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Чарос Арслонова, Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026