06.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
06.10.2026, 08:12
Жамият 👁 178

Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар

Амударё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги медиа-тур давомида намойиш этилди. Ҳудудларда яратилаётган имкониятлар, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, даромад манбаига эга бўлаётган оилалар, меҳнат қилаётган хотин-қизлар ва ёшлар фаолияти мисолида тумандаги ўзгаришлар яққол намоён бўлди.

Медиа-тур иштирокчилари дастлаб Дарё бўйи маҳалласида бўлиб, аввал камбағаллик реестрида турган, бугун эса ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган Шириной Жуманиязованинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шириной Жуманиязова оиласида ногиронлиги бўлган фуқаролар яшаши сабабли бир муддат камбағаллик реестрида турган. Бироқ у мавжуд шароитга кўникиб қолиш ўрнига, ўз имкониятларини ишга солиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган. Маҳалла масъуллари, ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкири кўмагида унга оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит ажратилган. Натижада кичик овқатланиш маркази ташкил этилиб, янги даромад манбаи яратилди.

Бугун бу маскан фақат бир оиланинг ризқ-рўзига хизмат қилаётган тадбиркорлик субъекти эмас. Шириной Жуманиязова ўзини иш билан таъминлаш билан бирга, яна уч нафар хотин-қизнинг доимий бандлигини таъминламоқда.

Медиа-тур давомида навбатдаги манзил Алишер Навоий маҳалласида ташкил   этилган тикувчилик кооперацияси бўлди. Ташаббускор тадбиркор Шарофат Йўлдашева томонидан ташкил этилган мазкур кооперацияда 30 нафарга яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

Бу ерда ишлаб чиқарилаётган хотин-қизлар кийим-кечаклари хорижга экспорт қилиш учун тайёрланмоқда. Демак, маҳалладаги тикув машинасидан бошланган меҳнат маҳсулоти тобора кенгроқ бозорга чиқмоқда. Тадбиркорнинг ташаббуси биргина маҳалла билан чекланиб қолмаган. Туманнинг Чойкўл ва Тўлқин овул фуқаролар йиғинлари биноларида ҳам тикувчилик йўналишидаги филиаллар ташкил этилиб, ҳудудларда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳат — тажрибали тадбиркор томонидан бошқа маҳаллалардаги хотин-қизларга ҳам тикувчилик сир-асрорлари ўргатилмоқда. Жумладан, Жайхун ва Дўрман маҳаллаларида хотин-қизларни ўқитиш, уларнинг касбий кўникмаларини ошириш ҳамда келгусида шундай кооперацияларни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ташаббусни ҳудуд миқёсида оммалаштириш, келгусида туманнинг барча маҳаллаларида хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган тизимли механизмни шакллантириш имконини беради.

Медиа-тур иштирокчилари тумандаги кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан ҳам танишдилар. Бу ерда маҳаллий тадбиркорликнинг ишлаб чиқариш йўналишидаги салоҳияти, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий маҳсулотлар бозорини кенгайтириш борасидаги имкониятлар кўздан кечирилди.

Жумладан, тадбиркор Жасур Бобожонов ташаббуси билан “Аму-Тепло” бренди остида иситиш қозонлари, шунингдек, темир эшик ва дарвозалар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг харидорлари тобора кўпайиб, улар нафақат Амударё туманида, балки республиканинг бошқа ҳудудлари, жумладан, қўшни туманлар ва Хоразм вилоятига ҳам етказиб берилмоқда. Энг муҳими, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши янги иш ўринларини ҳам яратмоқда. Корхонада 10 нафардан ортиқ ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Медиа-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили Чордара маҳалласи бўлди. Бу ерда ёш тадбиркор Нодирбек Сафарниязов томонидан ташкил этилган ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди. “Сапарббай Махсим” оилавий корхонасида матрас, мебель жиҳозлари ва турли керакли буюмлар ишлаб чиқарилиб, республиканинг турли ҳудудларига етказиб берилмоқда. Корхонада 10 нафарга яқин ёшнинг бандлиги таъминланган.

Медиа-тур давомида ОАВ вакилларига маҳаллаларда ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари, тикувчилик кооперациялари, ишлаб чиқариш корхоналари ва оилавий бизнеслар орқали бандликни таъминлашнинг турли кўринишлари намойиш этилди. Бу ташаббусларнинг ҳар бири алоҳида лойиҳа бўлса-да, уларни бирлаштириб турадиган ягона мақсад бор — аҳоли даромадини ошириш, оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва инсон учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш.

Медиа-тур билан бир қаторда Амударё тумани ҳокимлигида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва мухбирлар иштирок этди.

Матбуот анжуманида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа муҳим йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, эришилган натижалар билан бир қаторда, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, бугун ҳудуд тараққиётини фақат рақамлар билан ўлчаб бўлмайди. Унинг ҳақиқий мезони — одамларнинг ҳаётида юз бераётган ўзгариш, оилаларнинг даромади ошаётгани, янги иш ўринлари яратилаётгани, кеча муаммога дуч келган инсоннинг бугун ўз бизнесига эга бўлаётганидир.

Амударё туманида ҳам ана шундай амалий натижага йўналтирилган ишлар изчил давом этмоқда. Туман аҳолисининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир маҳалла, ҳар бир оила кесимида муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда тумандаги 49 та маҳаллада 41 минг 326 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 220 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ўтказилган хатлов ва ўрганишлар натижасида камбағал оилаларнинг таркиби, уларнинг муаммолари ва эҳтиёжлари аниқлаб олинган.

Камбағаллик реестрида 2 050 та оила, улардаги оила аъзолари сони эса 8 722 нафарни ташкил этади. Ўрганишлар давомида ушбу оилаларнинг 774 нафар аъзоси ишсиз, 1 808 нафари паст даромадли, 339 нафари эса норасмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланган.

Бундан ташқари, тумандаги 3 570 нафар ишсиз фуқаронинг имкониятлари ҳам ўрганилган. Уларнинг 1 571 нафари муайян касбий кўникмага эга, 714 нафарида кўникма мавжуд эмас, 1 285 нафар фуқаронинг эса тадбиркорлик салоҳияти борлиги аниқланган.

Бу рақамларнинг ҳар бири ортида алоҳида инсон тақдири ва келажаги бор. Шу боис мавжуд муаммоларни шунчаки қайд этиш эмас, балки уларни амалий лойиҳалар орқали бартараф этиш асосий вазифалардан эканлиги алоҳида қайд этилди. Журналистлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан саволлар берилиб, уларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган матбуот анжумани ҳудуддаги жараёнларни кенг жамоатчиликка етказиш, амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда журналистларни қизиқтирган саволларга бевосита масъуллардан жавоб олиш имконини берди.

Медиа-тур давомида журналистлар томонидан лойиҳалар ҳақида фото ва видеолавҳалар тайёрланиб, лойиҳа иштирокчилари ҳамда масъуллардан интервьюлар олинди.

Эндиликда ушбу жараёнлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказилади. Зеро, ҳар бир яратилган иш ўрни, ҳар бир йўлга қўйилган ишлаб чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ҳар бир фуқаро — ҳудуд тараққиётининг амалий кўринишидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026