12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:23
Сиёсат 👁 1,410

Тадбиркорлар ва ёшларга “Одил судлов – 2030” стратегияси ҳақида маълумотлар берилди

Фуқаронинг ҳуқуқлари қанчалик ишончли ҳимояланаётганини баҳолашда суд тизимига бўлган ишонч даражаси асосий мезон ҳисобланади, шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, судлар фаолиятини очиқ ва шаффоф йўлга қўйиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 август кунги Фармонига мувофиқ “Одил судлов — 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тасдиқланган.

Мазкур стратегиянинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида Амударё туман суди биносида туманнинг Фуқаролик ишлари ва Жиноят ишлари бўйича судлари раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда тадбиркорлар, банк ходимлари, ёшлар ва ички ишлар бўлими ходимлари қатнашди.

Йиғилишни Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Адилбек Сейтназаров очиб берди. У ўз нутқида суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек “Одил судлов — 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегиясининг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил тўхталди.

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев ўз чиқишида стратегия суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг изчил давом этишини таъминлаш, қонун устуворлиги, мустақиллик, очиқлик ва самарадорлик тамойилларига жавоб берадиган замонавий суд тизимини шакллантириш, аҳолининг судларга ишончини мустаҳкамлаш мақсадида “Судлар — халқчил ва адолатли одил судлов қўрғони ва Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқат устуни” шиори остида ишлаб чиқилганини қайд этди.

Таъкидланганидек, ислоҳотлар 6 та асосий йўналишда амалга оширилади: “Халқчил суд”, “Адолат қўрғони”, “Кафолатланган адолат”, “Адолат посбонлари”, “Рақамли одил судлов” ва “Халқаро эътироф”. “Халқчил суд” — судлар фаолиятининг шаффофлиги, суд жараёнлари ва суд фаолиятига оид ахборотдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали суд тизимининг очиқлигини таъминлаш ва жамиятда судга бўлган мутлақ ишончни қарор топтириш, судларни бюрократиядан бутунлай холи тизимга айлантиришни кўзда тутади.

Йиғилишда фуқаролик ва иқтисодий судларда суд медиацияси институти жорий этилиши, 2027 йил 1 июлдан айрим суд қарорларини қайта кўриб чиқиш ваколатига эга ҳудудлараро судлар ташкил этилиши, 2027–2030 йилларда эса фуқаролик ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари босқичма-босқич тузилиши ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш, ҳужжат айланмасини тўлиқ электрон кўринишга ўтказиш кўзда тутилгани, 2027 йил якунига қадар “my.sud.uz” портали такомиллаштирилиб, унинг янги мобил иловаси ишга туширилиши, процессуал ҳужжатларни тайёрлаш ва суд ҳужжатларини излаш имкониятлари кенгайтирилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмунини аҳолига мана шундай очиқ мулоқотлар орқали етказиш ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқларини билиши ва улардан тўғри фойдаланишига имкон беради. Стратегияда белгиланган вазифаларнинг изчил бажарилиши эса қонун устуворлиги ва инсон қадри устувор бўлган замонавий суд тизимига эришишнинг амалий йўлини белгилайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026