05.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
05.09.2026, 11:31
Иқтисодиёт 👁 28

Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда

Мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлиги ва ижтимоий соҳаларнинг ривожланиши бевосита давлат бюджетига йўналтирилаётган маблағларнинг ҳажми ҳамда уларнинг ўз вақтида ундирилишига боғлиқ. Шу ўринда, жойларда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар, рақамлаштириш жараёнлари ҳамда фуқароларимизнинг солиқ маданияти тобора ошиб бораётгани ўз натижасини кўрсатмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллий тушумлар бўйича белгиланган режаларнинг ортиғи билан бажарилаётгани фикримизнинг яққол далилидир.

Хусусан, 2026 йилнинг дастлабки 7 ойи якунларига кўра, бюджет тушумлари бўйича белгиланган кўрсаткичлар сезиларли даражада ошди. Давлат бюджетига мазкур давр учун 42,8 миллиард сўм миқдоридаги тушум режаси белгиланган эди. Амалга оширилган мақсадли чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, бюджетга жами 48,3 миллиард сўм маблағ ундирилди. Бу эса белгиланган режанинг 112,8 фоизга бажарилганини ва ҳудуд ривожи учун қўшимча молиявий манбалар яратилганини англатади.

Агар бу кўрсаткичларни ўтган йилнинг мос даври билан таққосласак, ўсиш динамикаси янада ойдинлашади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 2025 йилнинг 7 ойи давомида давлат бюджетига жами 37 миллиард сўм ундирилган эди. 2026 йилнинг 7 ойида эса бу кўрсаткич 48,3 миллиард сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тушумлар ҳажми 130,5 фоизга ошди.

Тушумларнинг таркибий қисмига эътибор қаратадиган бўлсак, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ турлари бўйича ҳам ижобий натижалар қайд этилаётганини кўриш мумкин. Масалан, 2025 йилнинг 7 ойида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича бюджетга 3,5 миллиард сўм тушум қилинган. 2026 йилнинг дастлабки 7 ойида эса аҳолининг даромад солиғидан тушумлар ҳажми 4,9 миллиард сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 141,7 фоизга етди. Бу кўрсаткич фуқаролар бандлигининг таъминланаётгани ва расмий даромадларнинг ошиб бораётганидан далолат беради.

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича ҳам кўрсаткичлар ижобий томонга ўзгарди. Ўтган 2025 йилнинг 7 ойида ушбу турдаги солиқдан 16,4 миллиард сўм маблағ ундирилган бўлса, 2026 йилнинг шу даврида бу рақам 19,2 миллиард сўмга етди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,5 фоизни ташкил қилди. Бундан ташқари, мол-мулк солиғи бўйича ҳам тушумлар ортиб бормоқда. 2025 йилнинг 7 ойлик якунларига кўра, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан 5,7 миллиард сўм тушум таъминланган бўлса, жорий 2026 йилнинг ўтган 7 ойи давомида ушбу йўналишда 7 миллиард сўм тушум таъминланиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,7 фоизга бажарилди.

Хулоса қилиб айтганда, солиқ тушумларининг бу каби барқарор ва суръатли ўсиши давлатнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлайди. Энг муҳими, бюджетга йўналтирилаётган ҳар бир маблағ ҳудудларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, янги ижтимоий объектларни қуриш ва пировардида халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиладиган мустаҳкам пойдевор хизмат қилади.

Жаҳонгир Раҳимов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026