12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:18
Иқтисодиёт 👁 5,088

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ БЕРИЛМОҚДА

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ БЕРИЛМОҚДА

Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги остида тадбиркорлик ҳаракати ривожлантирилиб, мулкдорлар синфи шаклланди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вужудга келди.

Айни пайтда иқтисодиётимизнинг изчил эркинлаштирилаётганлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг солиқ имтиёзлари берилаётгани мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Янги, 2015 йил арафасида мамлакатимиз солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига доир яна бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Шулардан бири Президентимизнинг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2270-сонли қарори бўлиб, ушбу қарорга мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга туширилди.

Ходимларга тўланадиган даромадларни легаллаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига Солиқ юкини пасайтириш мақсадида микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга, қурилиш соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси амалдаги 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларни ҳамда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этишни янада рағбатлантириш мақсадида, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари ҳисобига банд ходимларнинг ўртача йиллик сонининг белгиланган меъёрини 50 фоизгача ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Масалан, енгил саноат соҳасида фаолият юритувчи кичик корхоналар ходимларининг чекланган сони 200 кишини ташкил этадиган бўлса, улар ишчилар сонини ушбу таълим муассасалари битирувчилари ҳисобига яна 100 тага оширган ҳолда кичик тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган имтиёз ва кафолатлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек, қарорга асосан, аввал қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган ҳамда жорий йилда фойдаланиш муддатлари тугаши кўзда тутилган бир қатор имтиёзларнинг муддатлари узайтирилди.

Масалан: - қўшимча даромад олувчи бюджет ташкилотларига солиқлар, йиғимларнинг барча турларидан, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалардан озод этиш бўйича имтиёзар;

­- тўлов-контракт асосида кадрларни тайёрлаш учун тушадиган маблағлардан олий таълим муассасаларини солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалардан озод этиш бўйича имтиёзларнинг муддатлари 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2015 йил 1 январдан бошлаб ушбу солиқни ҳисоблашда энг кам иш ҳақининг бир бараваригача "о” даражли ставкани назарда тутувчи тўрт поғонали солиқ ставкаларини қўллаш тартиби жорий этилди. Яъни жисмоний шахсларнинг энг кам иш ҳақининг бир бараваригача (118400 сўмгача) даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-379-сонли қонун хужжатларига ўзгартиришлар, жумладан Солиқ кодексининг 46 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, солиқ кодексининг 45-моддасига 2015 йилнинг 1 январидан тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексининг 54-моддасига киритилган қўшимчага кўра, якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам юридик шахслар сингари давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни олти ой мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Кодекснинг 240-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ акциз солиғи бўйича ҳар ўн кунлик тўловлар бекор қилиниб, ўрнига ҳар ойда бир маротаба жорий тўловларнинг амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўз фаолиятини бошлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка кенг жалб этишни рағбатлантириш мақсадида Солиқ кодексининг 311-ва 375-моддаларига қўшимчалар киритилиб, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият кўрсатувчи оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан суғурта бадаллари ва қатъий белгиланган солиқни тўлаш улар давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб (тегишли ойнинг 25-санасига қадар) амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш йўлида қилинаётган бундай саъй-ҳаракатлар нафақат аҳоли бандлигини таъминлаш, балки уларнинг даромадлари ва турмуш даражасининг ошишига хизмат қилмоқда.

Мансур ШОМУРОДОВ, ДСИ шўъба бошлиғи.
Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида эълон қилинмоқда.


(Фото - http://www.turkistonpress.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026