30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:54
Жамият 👁 170

Грант лойиҳаси доирасида саҳналаштирилган спектакль ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига намойиш қилинди

Грант лойиҳаси доирасида саҳналаштирилган спектакль ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига намойиш қилинди

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳаси доирасида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида “Давр дарди” номли спектакль саҳналаштирилган эди. Лойиҳа иш режасига мувофиқ мазкур саҳна асари прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун намойиш қилинди.

Коррупциянинг давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсири ва порахўр ҳамда таъмагир инсонларнинг тақдири қанчалик аянчли тугаши ҳаётий мисоллар орқали ифода этилган мазкур саҳна асари Байжан Узақов сценарийси асосида режиссёр Марс Нуратдинов томонидан саҳналаштирилган.

Спектаклда олий таълим муассасаларидан бирида ишловчи таъмагир ўқитувчининг жиноий хатти-ҳаракатлари фош этилади. У талабалардан бирига “Сени ўқишга мен киритдим” деб, пора талаб қилади, белгиланган пулни бермаса, ўқишдан четлатишини айтиб, талабага босим ўтказади. Факультет раҳбарияти, ҳамкасблари ҳамда ҳалол ва тўғрисўз ўқитувчиларнинг огоҳлантиришларига қарамасдан қинғир йўлдан қайтмаган “қаҳрамон”, ниҳоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинади ва жазога тортилади.  

Дарҳақиқат, таълим муассасаларида академик интизом ва ҳалолликни сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу каби спектакллар, баъзи ғараз ниятли ўқитувчиларнинг кирдикорларини фош этиш орқали талабалар ва ўқитувчилар ўртасидаги муносабатларда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади. Спектаклни намойиш қилишдан кўзланган бош мақсад ҳам таъмагирлик, коррупция каби зарарли иллатларга қарши курашиш ва аҳоли онгида ушбу иллатларга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантиришдир. Бу каби асарлар, томошабинларни ўйлантириб, уларнинг виждонига таъсир қилади ва ижтимоий адолат учун курашишга ундайди.

Спектаклга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг таклиф этилиши ҳам бежиз эмас. Сабаби, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жамиятда ва ўз ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Ходимларнинг малакасини ошириш, уларнинг иш фаолиятини назорат қилиш ва жавобгарликни кучайтириш каби чоралар бунга яққол мисолдир.

Коррупцияга қарши курашиш – бу узоқ муддатли ва мураккаб жараён бўлиб, унда ҳамма даражадаги фуқароларнинг иштироки ва жамиятнинг барча қатламлари билан ҳамкорлик зарур. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик маданиятини шакллантириш ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш орқали коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мумкин. Зеро, коррупция – бу жамият ва давлат ривожланишига жиддий тўсиқ бўлувчи иллатдир. У иқтисодий ўсишни секинлаштиради, адолатсизликни кучайтиради ва давлат институтларининг самарадорлигини пасайтиради. Коррупция инвестицияларнинг камайиши, қонун устуворлигининг заифлашиши ва жамиятдаги ишончнинг йўқолиши каби салбий оқибатларга ҳам олиб келади.

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг истеъдодли актёр ва актрисалари спектаклдаги ўз ролларини маромига етказиб ижро қилиш орқали томошабинларни ҳалолликка, ўз хизмат вазифасини виждонан бажаришга чорлаган бўлса ажаб эмас.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026