ТУМАН ЯНГИЛИКЛАРИ
Ғўзани биринчи озиқлантириш бошланди
Туманимизда 260 та фермер хўжаликлари томонидан 15 минг 950 гектар ерга ўз муддатида барака уруғи қадалиб, айни кунларда чигит униб чиққан майдонларда ғўзани биринчи озиқлантириш, ғўза қатор ораларини культивация қилиш ишлари бошлаб юборилди.
"Яшил чироқ” танлови
18 апрель куни 16-сонли мактабда "Яшил чироқ” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини чуқурроқ ўргатиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ўқувчиларнинг шу ҳодисалар сабабчиларига айланиб қолмасликлари учун уларнинг йўл ҳаракати қоидалари дарсларидан олган билим, кўникма ва малакаларини синовдан ўтказишмақсадида ўтказилган танлов якунида 20-сонли мактаб жамоаси 1-ўринни, 28- ва 42-мактаблар жамоалари 2-ўринни ҳамда 11-мактаб ўқувчилари 3-ўринни эгаллашди.
Хайрия концерти
21 апрель куни 3-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби майдончасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг ашула ва рақс дастаси қатнашчилари иштирокида хайрия концерти ўтказилди.
Дастурга мувофиқ ижро этилган ҳар бир куй, қўшиқ, рақс томошабинларга манзур бўлди. Айниқса, сўз устаси Валижон Шамсиевнинг ичакузди ҳангомаларини тинглаб, томошабинлар мириқиб дам олдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶